Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

«ПАХТАКОР» ГА ОБУНА БОШЛАНДИ

Ҳурматли ҳамюртлар! Туманимиздаги ташкилот, муассаса, қишлоқ хўжалиги раҳбарлари, маҳаллалар фаоллари! Ўқитувчи ва мураббийлар, мактаблар мутасаддилари! Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, тарбиячилари ва ёрдамчилари!
Сиз 93 йиллик ёшини қарши олаётган туман ҳокимлиги муассислигидаги “Пахтакор” газетасига 2022 йил учун обуна бўлдингизми? Ота-боболаримизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига қўлга киритган ютуқларини кенг ёритган, камчилик ва нуқсонларга муросасиз бўлган, Учинчи Ренессанс пойдеворининг мустаҳкам яратилишига муҳим ҳиссасини қўшадиган газетангизни обуна бўлиш билан қўллаб-қувватлашга маънавий куч, моддий рағбат топаоласизми? «Мажбурий обуна» деган сўз билан ихтиёрий обуна илдизига урилаётган болтани тўхтатиб қолишга идрокингиз етадими? Бирники мингга, мингники туманга дейди халқимиз. Тумандошлар, агар барчамиз бир бўлиб, севимли газетамизга кўмакчи бўлсак, нафақат «Пахтакор»ни сақлаб қоламиз, балки нашрнинг тараққиётига, унинг кундалик ҳаётимиз мазмунига айланишига ҳам эришамиз.
Сиз «Пахтакор» обуна бўлдингизми? Сиз туманимиз аҳли, унинг тараққиёти ва ривожланиши билан мағрурланасизми?¬¬ Жамият тараққиётига тўсиқ бўлаётган ғовларга қарши беаёвмисиз? Унда «Пахтакор» газетасига обуна бўлинг. Ўз фикр, таклиф ва сўровларингиз, танқидий чиқишларингиз билан газетага мададкор бўлинг!
Йиллик обуна нархи 220 000 сўм. Сизларнинг таклифларингиз билан обунамиз нархи ўтган йилдагидай қолди. Газетанинг ҳар бир чоп этилган нусхаси вақтида қўлингизда бўлиши кафолатланади.
Мурожаат учун телефонлар: 74 312 23 33, 90 6258501, 99 974 14 97.

Улашинг: