Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

МЕҲР БЕРИБ БАҲРА ОЛАЙЛИК!

👌Избоскан тумани 6-умумий ўрта таълим мактабининг сардорларидан яна бир ташаббус!

3-декабрь «Ногиронлар куни» муносабати билан мактаб сардордари якка тартибда таълим олаётган ўқувчилар хонадонига ташриф буюрдилар. Мактаб маъмуриятининг беминнат ёрдами ила, мактабда фаолият олиб бораётган иттифоқ сардорлари ўз тенгдошларига байрам тадбирини ташкил этдилар. Аввало, якка тартибда таълим олаётган бир неча ўқувчиларнинг хонадонларида кўргазмали ва бадиий чиқишлар қилдилар. Қолаверса, уларнинг ҳолидан хабар олдилар. Сўнг, мактабда ташкил этилган «Меҳр бериб баҳра олайлик» тадбирига таклиф этдилар. Байрам давомида якка тартибда таълим олаётган ўқувчиларига совғалар тақдим этилди.

🥳Байрамга қўшалоқ, 1-декабрь куни якка тартибда таълим олаётган 6-синф ўқувчи Оминахон Насриддинованинг таваллуд куни ҳам кўтаринки руҳда нишонланди.

Абду НОСИР

Улашинг: