Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ТУМАН ПРОКУРОРИ ТАШАББУСИ БИЛАН

Избоскан туман прокурори, 2-сектор раҳбари З.Рустамовнинг ташаббуси билан, сектордаги «Темир ва Аёллар дафтари»да турувчи, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган фуқароларнинг фарзандлари учун экскурсия ташкил этилди.

40 нафар болажонларнинг маданий-маърифий дам олишларини таъминлаш ҳамда янги йилда янгича совға бўлган ушбу саёҳат давомида маънавиятни юксалтирувчи театрларга олиб бориш режалаштирилган ҳамда ушбу мақсад амалга оширилди. Андижон мусиқали драма театри ўша саёҳатнинг асоси бўлди. Ушбу театрда «Қор қизни қутқарамиз» номли кўнгилочар саҳна кўриниши намойиш этилди. Болажонлар эса мароқ билан томоша қилдилар.

Тадбир якунида Қорбобо ва Қорқиздан ажойиб совғалар билан болажонлар ўз уйларига қайтдилар.

Улашинг: