Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

15 ЁШДА 15 МИЛЛИОН ДАРОМАД ТОПУВЧИ ТАДБИРКОР

 

Қораянтоғ маҳалласининг аксарият фуқаролари ўз хонадонларида иссиқхона барпо этишган. Албатта, жуда кўпчиликнинг фикри 15 ёшлик тадбиркор ўқувчининг меҳнатлари ортидан ривожланди

Муфтохиддин Аъзамжонов-ҳозирда 15 ёшда. У цитрус мевалар парваришига қизиқади. Мана беш йилдирки, Муфтохиддин дарсдан бўш пайтларида иссиқхонада пальма, гул кўчатлари ва лимон, мандарин, апельсин каби сархил мевалар етиштириб келади.


Муфтохиддиннинг бизга берган маълумотига асосан, бугун ушуб хонадон вакиллари 3 гектар майдонга улкан иссиқхона ташкил этганлар. Биргина суратда акс этиб турган иссиқхонада 1000 дан зиёд пальма кўчатлари, 10 донадан ортиқ апельсин, мандарин ва 700 дан зиёд лимон мевалари ҳамда гул кўчатлари мавжуд. Ушбу кўчатлар барча иссиқхона мисолида айтсак, умумий ҳисобда 200 мингдан зиёд турли навдаги кўчатлар мавжуд экан. Даромади эса қувонарли. Сабаби ёш тадбиркор ўз меҳнатлари эвазига қорамол ҳамда қўй каби ҳайвонларни олиб, боқиб келмоқда.

АБДУ НОСИР

Улашинг: