Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ҳаётий ҳикоя КЎЧИШ

Дўстим, иқтидорли журналист ва ёзувчи Шукрилло Жалилнинг ҳаётий ҳикоясини эътиборингизга ҳавола қилмоқдаман.

-Дада, бугун мактабимизда ота-оналар йиғилиши бўларкан. Борасизми? -сўради елкасига чарм сумкасини илаётган бола.
-Онангга айт, мени вақтим йўқ.
Бола ошхонага кирди.
-Ая, соат иккида ота-оналар йиғилиши бўларкан, сиз боринг?
Аёл остонада турган боласига қарамай жавоб қилди.
-Отангга айт. Мени бугун «Ойбекда» гапиб бор…
Бола хоналар ўртасидаги йўлакка чиқди.
-Отам сизни борсин деяпти-да.
Ошхонадан бақирган овоз эшитилди.
-Хе, отанг борса, бирон жойи камайиб қоларканми?!
Соқолини ҳафсала билан қиртишлаётган эркак бу овозни эшитди.
-Ўв, овсар! Ўзинг бор. Мени жўралар билан ошимиз бор, деяпман…
Аёлнинг миясидан чиқиб кетди бу гап.
-Ота бўлиб, сиз боринг! -кесатди аёл.
-Она бўлиб, сен бор! -ўшқирди эркак.
Ота-онаси ўртасида турган боланинг ҳафсаласи пир бўлиб, елкасидан сумка тушди. «Уф» тортди у. «Ўқтувчим мени уришади… «.
Шу пайт худо етказиб, кўча дарвозасидан боланинг етмиш ёшлардаги опоқдадаси кириб келди.
-Ана, худо дегансан-да, болам, — деди эркак отасига пешвоз чиқиб. -Сизни сўраб, бу бола роса бизни » хит» қилди…
-А-а…
-Вой, бу сизни шунақанги яхши кўради!!- сўлмоқчилади онаси. -Опоқдадамга телефон қилинглар, деб жони ҳолимизга қўймади-я! Мана, ўзи келди…Бор, дардингни айт.
Бола бошини эгди.
Бобоси ерга қараб тиниб қолди.
Бу ҳолни кўриб эр-хотин хайрон.
-Болаларим, мен ҳар куни буни мактабига бораман. Маънавият соатим бор…У…Ёқда нима аҳволлигини биламан. Узоқ йиллар раҳбар бўлиб ишлаганман. Ўқитувчилар мактаб аҳволини менга айтишяпти…Юрагим эзилиб кетяпти. Худдики, мени қўлимдан бир иш келадигандек…Бу гапни кимга кўтариб бораман.
Биламан, сизлар мактабга, йиғилишга бормайсизлар. Бола менга керак. Шунинг учун ўйлаб қолдим; болани биринчи мактабга кўчирамиз! Кейин менинг ҳам қулоғим тинчийди.
Ш.ЖАЛИЛ.

Улашинг: