Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Очиқ мулоқот, одил судлов

“Порахўрликка қарши курашиш, ушбу жиноятларни келиб чиқиш сабаблари, хусусияти ва олдини олиш чоралари, ушбу турдаги ишларни судда кўриш амалиёти” мавзусидаги Давра суҳбатида жиноят ишлари бўйича Избоскан туман суди раиси Н.Зайнабидинов, туман ИИБ ходимлари, мактаб директорлари, ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг раиси Н.Зайнабидинов ўз сўзида коррупция ва унинг мамлакатлар тараққиётига кўрсатадиган салбий таъсири ва унга қарши кураш тўғрисида тўхталди. мавжудки, улардан бири коррупциядир. Коррупция лотинча сўз бўлиб, «порага сотилиш, айниш» деган маъноларни англатади. Яъни кор­­рупция — сиёсат ва дав­лат­ бошқаруви соҳасидаги ижтимоий хавфли ҳодиса,­ дав­лат функцияларини бажа­риш ваколатига эга бўлган ёки уларга тенглаштирилган шаxс­ларнинг ноқонуний тарз­да моддий ва бошқа бойлик­лар, имтиёзларни олишда ўз мақоми ва у билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланиши, шунингдек, бу бойлик ва имтиёзларни жисмоний ёки юридик шахслар қонунга­ хилоф равишда эгаллашига имкон беришидир.

Корруция­ ва пораxўрлик давлатни ич-ичидан емириши жаҳондаги баъзи давлатлар тажрибасидан яхши маълумлиги, ҳисоб-китобларга кўра айни дамда дунёда кўплаб жиноятларга сабаб бўлаётган нафс балоси, яъни коррупция ва пораxўрлик натижасида йилига бир триллион­ доллардан ортиқ маблағ ўзлаштириларган. Бу зарар ҳисобланганда, ўзга мулк, пулни ўзлаштириш ва бунга тегишли бошқа жиноий ҳаракатлар инобатга олинмагани кор­рупция муаммолари билан­ шуғулланувчи «Trans­parency International» ташки­лотининг маълумотларида таъ­­кидлан­ган­. Бирлаш­ган Миллатлар­ Ташкилоти (БМТ) коррупция ва по­раxўрликни энг глобал му­ам­­­­молардан бири сифатида­ эътироф этиб, уларга қарши курашиш маса­лаларига жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Хусусан, БМТнинг 2003 йил 31 октябрда қабул қилинган Коррупцияга қарши конвенцияси халқаро-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унинг лойиҳаси икки йил давомида 130 дан ортиқ давлат иштирокида муҳокама­ этилган. Унда коррупцияга қарши хал­қаро ва мил­лий кураш амалиётини йўлга қўйиш ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари белгилаб берилган ҳамда Ўзбекистон ушбу конвенцияга 2008 йил 7 июлда қўшилган.

«Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир»​. Бу ерда калит сўзи «давлат органлари ходимлари»​ саналади. Яъни, ушбу жумланинг ўзи коррупция даражаси юқори эканида давлат хизматчиларининг роли муҳим эканлигини кўрсатади. Давлат органларида хизмат қилаётганларни бундай қабиҳ ишга қўл уришга нима ундамоқда? Жавоб яна изоҳнинг ўзида ястаниб турибди: «моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида»​! Вилоятимизга коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб борилаётганига қарамай жиноятлар содир этилиши ҳанузгача учраб келмоқда.

Хусусан, Андижон вилоят Халқ таълими бошқармаси собиқ бошлиғи А.Назаров 2017 йил 23 декабрь кунидан жиноят содир этиб ушланган кунга қадар Андижон вилояти ХТБ бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, эгаллаб турган лавозимига кўра, ташкилий-бошқарув, маъмурий хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этиш ваколати берилган давлат органи мансабдор шахси бўлгани ҳолда, жиноий ҳаракатларини давом эттириб, вилоятдаги умумтаълим мактаблари, давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ва давлат ихтисослаштирилган мактаб директорларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш ваколатлари берилганлигидан ғаразли ва бошқа паст мақсадлари йўлида қасддан фойдаланиб, қонунга хилоф эканлигини аниқ билгани ҳолда, Қўрғонтепа тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 6-сонли умумтаълим мактаб директори З.Усмоновадан уни тумандаги 41-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаби директори лавозимига ўтказиб қўйиши эвазига тамагирлик йўли билан 1500 АҚШ долларини пора тариқасида беришини талаб қилиб, 2018 йил 12 октябрь куни Андижон вилоят ХТБ маъмурий биносидаги ўз хизмат хонасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотига кўра, 2018 йил  9 ноябрь кунги ҳолатига 12.271.500 сўмга тенг бўлган 1500  АҚШ доллари миқдоридаги пулларни З.Усмоновадан шахсан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. А.Назаров қонунда белгиланган тартибда жазосини олди.

Улашинг: