Нажмите "Enter" для пропуска содержимого

ЯНГИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ

⚡️Избоскан тумани 28-умумий ўрта таълим мактабида  Андижон вилояти Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг“ОАВлари билан ҳамкорликда ёшларни юртга садоқат, маданий меросга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга, уларни оммавий маданиятнинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоя қилишга кўмаклашиш” деб номланган давлат гранти кесимида Избоскан фарзанди, ижодкор Маҳмуджон  Рустамов ва 28-мактабнинг ижодкор устози Гулнора Маҳкамоваларнинг янги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.  Унда сўз олган таниқли адиб, ёзувчи ва шоир, публицист Қамчибек Кенжа, фаол оқсоқол, Тўраобод қишлоғи нуронийси Ҳусанбой Орифжонов, «Пахтакор» газетаси мухаррири М. Мирзаабдуллаевлар Маҳмуджон Рустамовнинг китобларининг  ёзилиши ва чоп этилишидаги меҳнатлари ҳақида гапирдилар.

Тақдимотга ижодкор устозлар ва фахрий мехмонлар ҳам ташриф буюрди. Ушбу ижодкорларнинг китоблари кенг китобхонлар эътиборига ҳавола этилди.

✅Маҳмуджон Рустамовнинг «Ўтмишдан ёрқин келажак сари» қисса, ҳикоя ва шеърлар билан йўғрилган янги китобида Қораянтоқнинг азим ўтмиши таърифланган бўлиб, ёзувчининг дилдаги армонларидан тортиб, дил изҳорлари китобнинг зарварақларига туширилган.

✅Гулнора Махкамованинг “Илтижо” номли шеърлар тўплами ҳам ташриф буюрган меҳмонлар ва китобхонларга таништириб ўтилди.
Ушбу китоб тақдимоти давомида ёш китобхонларнинг қизиқарли савол-жавоблари ташкил этилиб, фаол иштирок этган ўқувчилар ёзувчилар томонидан тақдирланди. Чинакам маънода бугунги ўтказилган китобхонлик учрашувида барча йиғилган китобхонлар қалбида унутилмас маънавий из қолдирди.

Мақола Андижон вилояти Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг “ОАВлари билан ҳамкорликда ёшларни юртга садоқат, маданий меросга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга, уларни оммавий маданиятнинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоя қилишга кўмаклашиш” деб номланган давлат гранти асосида тайёрланди.

Улашинг: