Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

«ZO’R KLASS» лойиҳаси

Избоскан тумани ҳалқ таълими бўлими 2-умумий ўрта таълим мактабида «ZO’R KLASS» лойихаси бўйича Россия Федерациясидан ташриф буюрган ўқитувчи Волковская Светлана Фонимична бир неча ой мазкур мактабда ўз иш фаолиятини (https://t.me/IZBOSKANTUMANXTB/14913) олиб борди.

Фаолияти давомида ўқитувчи ҳамда ўқувчиларга рус тилини ўрганиш ҳамда ўргатиш бўйича тажрибалар алмашди. Бугун Волковская Светлана Фонимична фаолияти юзасидан мактабда вилоят семинарини ўтказди. Семинарда мастер класс дарслари, ўқитувчиларга тренинг машғулотлар ўтказилиб, рус миллатининг миллий урф-одатлари асосида саҳналаштирилган бадиий чиқишлар намойиш этилди.

Мазкур тадбирда рус ўқитувчисининг дарсларини таҳлил этиш мақсадида Россия Федерацияси таълимидан вакиллар ҳам иштирок этди. Тадбир якунида ўқитувчиларнинг дарс машғулотлари таҳлили эълон қилиниб, бадиий қисмга старт берилди.

Улашинг: