Нажмите "Enter" для пропуска содержимого

“САЛОМ МАКТАБ, ХАЙР БОҒЧА!”

Тумандаги 4-мактабгача таълим ташкилотида ушбу мавзуга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда таълим ташкилотида тарбияланаётган 125 нафар, шундан 35 нафар битирувчи болажонлар, уларнинг тарбиячи-устозлари ҳамда ота-оналари иштирок этдилар.Таълим ташкилотини битириб, умумтаълим мактабига йўл олаётган ўғил-қизларнинг устозларига чин дилдан ташаккури, миннатдорчиликлари улар тайёрлаган бадиий чиқишларида акс этди. Она Ватанимизни, халқимизни, ота-оналар ва уст озларни мадҳ этувчи шеърлари, эзгулик тараннум этувчи саҳна кўринишлари қатнашчиларда катта таассурот қолдирди. Бундан олам–олам қувонч олган ота-оналар фарзандларига ўзларини қайноқ меҳри билан таълим ва тарбия берган устоз-педогогларга чексиз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

Тадбирда сўзга чиқган мактабгача таълим ташкилоти директори Муборакхон Раҳмонова болажонларни замонавий руҳда тарбия олишларида ота-оналарининг ҳоҳиш-истаклари ҳам қўл келганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг таълим ташкилотида таълим-тарбия олиш даврида ўзининг иқтидорини намоён этиб турли йўналишларда бўлиб ўтган мусобақаларда юқори ўринларни забт этган битирувчи ўғил-қизчаларга устозлари Мавлудахон Мирзаева, Эътиборхон Эгамбердиева, Муҳаббатхон Йўлдашева, Гавҳарой Абдуғаниева, мусиқа раҳбари Муқаддас Қодировалар фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топшириб, мактабда ҳам аъло баҳоларга ўқиб, келажакда ватанимиз равнақи учун ўзларини ҳиссаларини қўшувчи содиқ фарзандлар бўлиб етишишларини тилаб қолдилар. М.Рустамов. Суратда: тадбирдан лавҳалар.

Улашинг: