Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ТАДБИРКОР РИВОЖИ – ЮРТ РАВНАҚИ

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш орқали иш билан таъминлаш, уларни ўзини ўз банд қилишга эришиш давлатимиз олдидаги энг устувор вазифалардан биридир. Ушбу вазифаси бажариш мақсадида аҳолига айниқса ёшларга ва хотин-қизларга ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредитлар ажратилоқда. Бу жараёнларнинг ҳуқуқий асоси сифатида бир неча ҳукумат қарорлари президент қарор ва фармонлари қабул қилинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 388-сонли қарорига кўра, кредит олиш учун тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар, шунингдек, микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахслар (қарз олувчилар) «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки ёки акциядорлик-тижорат Халқ банкига электрон ариза билан мурожаат этадилар. Ариза банкка келиб тушган куннинг кейинги кунидан кечикмасдан банк масъул ходими томонидан кредит олиш бўйича банкнинг энг қулай филиали ёки банк хизматлари марказига мурожаат қилиш ва тегишли ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан қарз олувчига таклиф жўнатилади. Банк томонидан сертификат олган:

  • тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил қилиш учун 33 млн сўмгача бўлган миқдорда;
  • микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга 225 млн сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.

Кредит бир қарз олувчига бир маротаба ажратилади. Микрокредитлар қуйидагилар учун ажратилмайди:

  • илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
  • алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
  • савдо-воситачиликни амалга ошириш;
  • ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш.

Микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса кредитларни қайтариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади. Қарз олувчи — ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар уларнинг талабига биноан жами кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда нақд пулда ажратилади.

Шерзодбек Исмоилов Иброҳимжон ўғли,

Aндижон тумани Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти  

Улашинг: