Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ҳуқуқий масалаларда савол-жавоблар

                  Чет элга чиқишда қанча миқдорда гуруч   маҳсулотларини ўзим билан олишим мумкин?

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарори билан тасдиқланган «Жисмоний шахслар томонидан олиб кетиладиган айрим товарларнинг турлари Нормалари»га асосан, жисмоний шахслар томонидан олиб кетиладиган айрим товарларнинг турлари нормалари: Гуруч – оғирлиги 3 кг.дан кўп бўлмаган; Нон-булка маҳсулотлари – оғирлиги 5 кг.дан кўп бўлмаган; Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган; Шакар – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган; Ўсимлик мойлари – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган; Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлари ҳамда қуритилган сабзавот ва мевалар – оғирлиги 40 кг.дан кўп бўлмаган миқдорда олиб чиқиб кетиши мумкин.  

  • Ишсизлик нафақаси қанча муддат давомида тўланади?

  Ўзбекистон Республикасининг 20.10.2020 йилдаги «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунига асосан, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланади. Ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича: — ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ – 920 минг сўм)дан оз бўлмаган миқдорда; — ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида; — илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида.       С.Матмусаев,    “Мадад”Андижон шаҳар    ҳуқуқий маслаҳат бюроси    бош мутахассиси

Улашинг: