Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Избоскан туманидаги тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш бўйича онлайн аукционига ер майдонларини жойлаштириш тўғрисида

Ахборот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 71-сонли қарорини, Андижон вилояти маданий мерос бошқармасининг, Избоскан туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Избоскан туман инспекциясининг ва туман ИИБ ЙҲХБнинг хулосаларни, “O‘zGAShKLITI” МЧЖнинг топографик харитасини ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилоят бошқармаси Избоскан туман филиалининг кадастр йиғма жилдини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 25-моддаларига асосан Избоскан тумани “Тошкечик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган P170321400800-1 рақам билан рўйхатдан ўтган 0.0013 га (гектар)даги бўш ер майдони, “Мангуберди” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган P170321400761-2 рақам билан рўйхатдан ўтган 0.05 га (гектар)даги бўш ер майдони, “Мангуберди” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган P170321400761-4 рақам билан рўйхатдан ўтган 0.05 га (гектар)даги бўш ер майдони Избоскан туман ҳокимлиги заҳирасида мавжудлиги маълумот учун қабул қилиниб, Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилоят бошқармасидан, мазкур заҳирадаги ер майдонларини давлат мулки сифатида Избоскан туман ҳокимлиги номига давлат рўйхатидан ўтказиб бериш сўралиши тўғрисида  туман ҳокими шй  йил 21 июлда 180-1-22-Q/22, 181-1-22-Q/22, 182-1-22-Q/22 180-1-22-Q/22 қарорларини қабул қилди. Ушбу қарорлар ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Қамбаров зиммасига юклатилди.

Улашинг: