Нажмите "Enter" для пропуска содержимого

Избоскан тумани ҳокимининг қарори

2022 йил 22 июль                                                                                      183-1-22- Q/22- сонли қарор

2023 йил ғалла ҳосилидан «Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ўртасида танлов ўтказиш» тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2008 йил 17 апрелда 1794-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Супер элита, элита ва кейинги авлодга мансуб уруғлик ғалла етиштириш хуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида” ги Низом талаблари асосида уруғлик дон етиштирувчи фермер хўжаликларини тўғри танлаб олиш, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирилигининг 2022 йил 15 июл кунги “2023 йил ғалла хосилидан навдорлик сифат кўрсатқичлари белгиланган талабларга жавоб берадиган бошоқли дон уруғлари етиштириш учун фермер хўжаликларини тўғри танлаб олишда”ги 02/23-04/4667-сонли телефакс хабарномасида белгилаб берилган топширикларни ижросини таъминлаш хамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6- ва 25-моддаларига асосан

                               Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

  1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2008 йил 17 апрелда 1794-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Супер элита, элита ва кейинги авлодга мансуб уруғлик ғалла етиштириш хуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида” ги Низом талаблари асосида уруғлик дон етиштирувчи фермер хўжаликларини тўғри танлаб олиш, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирилигининг 2022 йил 15 июл кунги “2023 йил ғалла хосилидан навдорлик сифат кўрсатқичлари белгиланган талабларга жавоб берадиган бошоқли дон уруғлари етиштириш учун фермер хўжаликларини тўғри танлаб олишда” ги 02/23-04/4667-сонли телефакс хабарномасида белгилаб берилган топшириклар раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. 2023 йил ғалла хосилидан супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга фермер хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. 2023 йил ғалла хосилидан супер элита ва элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш хуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ўртасида тендер танловини 2022 йил 15 июлдан 15 августгача ўтказилиши эълон қилинсин.
  4. Туман танлов комиссиясига бир ой давомида “Супер элита ва элита кейинги авлодларга мансуб  уруғлик ғалла етиштириш хуққига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари  ўртасида танлов ўтказиш тўғрисида” ги Низом талаблари асосида юқори савияда иш ташкил қилиш, ўтказиш ва танлов натижаларани тасдиқлаш учун туман хокимлигига тақдим этиш топширилсин.
  5. Туман “Пахтакор” газетаси тахририяти раҳбариятига “супер элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла” етиштириш хуқуқига эга бўлиш учун  фермер хўжаликлари ўртасида танлов ўтказилиши хамда газета сахифаларида эълон бериш тавсия этилсин.
  6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Р. Ибрагимов зиммасига юклатилсин.

     Туман ҳокими                                                                          С. Исмоилов.

 

Избоскан тумани ҳокими С. Исмоиловнинг 2022 йил

22 июлдаги 183-1-22- Q/22- сон қарорига илова  

Избоскан туманида Супер элита, элита ва  кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш хуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ўртасида тендер танлови ўтказиш комиссияиси ишчи гурух                            

                                      Т А Р К И Б И

  1. Я.Абдураззаков   —     Туман қишлоқ хўжалиги бўлими  бошлиғи, комиссия раиси.

 

  1. З.Мухиддинов    —   туман Қишлоқ хўжалиги бўлими  мутахассиси, комиссяи котиби

  А Ъ З О Л А Р И:

  1. А.Абдулхакимов  —  Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиқ  ўринбосари.

 

  1. М.Абдуллаев  —  Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиқ ўринбосари

 

  1. А.Бурхонов  — Туман Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раиси

 

  1. Э.Қодиров  —  Туман “Агроинспекция” бўлими бошлиги

 

  1. Х.Режапов  —  Туман Статистика бўлими бошлиги

 

  1. А.Қосимов  — Андижон вилояти Ўсимликлар карантини ва химоя бошқармаси Избоскан туман бўлими бошлиғи

 

  1. А. Мухторов —  “Агроинспекция” туман  бўлими Техника назорат бўйича катта  Инспектори

 

  1. У.Ахунов  —  Туман Ирригация бўлими бошлиғи

 

  1. Б.Кенжаев — Избоскан Дон қабул қилиш   шахобчаси раҳбари

 

  1. Х.Хожибеков — Агробанк АТБ Избоскан филиали бошқарувчиси

Улашинг: