⚡️Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ҳамда Избоскан тумани ҳокимлигининг ташаббуси билан туманнинг «Лўғумбек маданият ва истироҳат» боғида 8 тонналик МЕГА СУМАЛАК тайёрланади.
Ушбу сумалакни тайёрлаш учун
🔸7,7 тонна соф оғирликдаги қозон;
🔸3,2 тонна соф оғирликдаги ўчоқ шаъй ҳолатга келтирилган.
✅Мега сумалак учун:
🔹5,5 тонна буғдой;
🔹4,5 тонна ун;
🔹2 минг литр пахта ёғи;
🔹7 минг тонна сув (икки қисмга бўлинганда);
🔷600 кг тош;
🔷20 кг ёнғоқ солиниши кўзланган.
🥰Избосканда ташкил этилаётган Наврўз сайллари МЕГА СУМАЛАК тайёрланиши билан ўзгача ҳамда унутилмас лаҳзаларни улашиши аниқ.
❗️Азиз тумандошлар ҳамда туманимиз меҳмонлари!
📌Сизларни, 19-20 март кунлари Лўғумбек боғида ўтказиладиган Наврўз сайлларида ҳамда 8 тонналик МЕГА СУМАЛАКда кутамиз.
БУ САФАР БОШҚАЧА БЎЛАДИ…