Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

“Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолияти – буюк ибрат йўли”

Куни кеча Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти тантаналар саройида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Андижон вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг ҳудудий бўлими ҳамкорлигида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллигига бағишланган “Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолияти – буюк ибрат йўли” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Буюк давлат арбоби, саркарда, бунёдкор ва адолатпарвар ҳукмдор Амир Темур таваллудининг 687 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда олимлар, ижодкорлар, профессор-ўқитувчилар, талаба ёшлар, жамоатчилик вакилларидан иборат 500 га яқин қатнашчи иштирок этди.

Муаззамхон АРАББОЕВА,

Қорақалпоғистон давлат университети филалогия факультети журналистика бўлими 2-курс талабаси.

Улашинг: