Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ХОТИРА МУҚАДДАС-ҚАДР АБАДИЙ

ХОТИРА МУҚАДДАС-ҚАДР АБАДИЙ

Куни кеча Андижон вилояти ИИБ,  вилоят Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан Избоскан тумани Даминбойчек маҳалла фуқаролар йиғинида 2005 йил Андижон воқеаларида эл осойишталиги учун жонини фидо қилган Андижон вилояти қўриқлаш бошқармаси собиқ ходими катта сержант Улуғбек Турғунович Ҳамрақуловнинг порлоқ хотирасига бағишланган «Хотира турнири» ўтказилди.

Тадбир бошланиши аввалида бошқарма вакиллари Улуғбек Турғунович Ҳамрақуловнинг оила аъзолари ҳузурида бўлиб, турумш ўртоғи Арофатхон ва фарзандлари, яқинлари билан суҳбат ўтказдилар. Бугунги кунда Улуғбекнинг ўғиллари Бекзодбек ва Шаҳзодбеклар ота изидан бориб эл осойишталиги йўлида самарали хизмат қилмоқдалар. Қизи Зилола эса тиббиёт олийгоҳини тугаллаш арафасида.

Тадбир қатнашчилари Улуғбек дафн этилган қабристонга бориб, Қуръон тиловат қилиб,  марҳумнинг хотирасини ёд этишиб, руҳини шод этдилар. Шундан сўнг тадбир давоми 6-умумтаълим мактабида мини-футбол ўйинлари билан давом этди.

Тадбир якунида ғолибларга  Андижон вилояти ИИБ вилоят Қўриқлаш бошқармасининг эсдалик  совғалари ва ғолиблик кубоги топширилди. Улуғбек Ҳамрақуловнинг оила аъзолари, фарзандлари ва яқинлари Давлатимиз раҳбарига, Хотира турнири ташкил этган ташкилотчиларга- Андижон вилояти ИИБ вилоят Қўриқлаш бошқармаси масъулларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Улашинг: