Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Бугунги кунда туманимиздаги 250 мингдан зиёд аҳолининг 28386 нафарига, 11 фоизига Пенсия жамғармаси Избоскан туман бўлими орқали пенсиялар тўланиб  келинмоқда.  Аҳолига пенсия тайинлашда қулайликлар яратиш ҳамда кекса ёшдагиларга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш мақсадида 2021 йил 4 майда Президентимизнинг 5102-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур қарорга кўра давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади.                                                  

   Давлат пенсияларини тайинлаш Ягона меҳнат миллий тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади. Ҳурматли фуқаролар пенсия тайинлашда фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси асосида пенсия тайинлаш тизими жорий этилаётганлигини ҳисобга олиб сизлар иш ҳақи ва иш стажи тўғрисидаги маълумотларингизни ракамлаштиришингиз зарур бўлади. Маълумотларингизни ракамлаштирилган ҳолатини my.mehnat.uz ёки my.gov.uz порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда текширишингиз мумкин

. Агар сизнинг маълумотларингиз тўлиқ ёки қисман ракамлаштирилмаган бўлса мазкур маълумотларингизни рақамлаштиришингиз зарур бўлади. Агар сиз бугунги кунда меҳнат фаолиятингизни давом эттираётган бўлсангиз унда иш жойингиздаги кадрлар бўлимига мурожаат қилишингиз ва барча маълумотларингизни Ягона меҳнат миллий тизими идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритишни талаб қилишингиз ҳамда тўғри киртилганлигини текширишиб чиқишингиз лозим.

Агар сиз бугунги кунда меҳнат фаолиятингизни давом эттирмаётган бўлсангиз унда исталган бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат килишингиз ҳамда барча маълумотларингизни Ягона меҳнат миллий тизими идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эгасиз. Ушбу хизмат бепул амалга оширилади.

Билишингиз муҳим келажакда пенсия миқдори иш стажи ва иш хақи миқдорига боғлиқ. Пенсия таъминотига оид янгиликлар билан pfru.uz сайти орқали ёки Пенсия жамғармасининг расмий телеграм канали орқали танишиб боришингиз мумкин.

Пенсия жамғармаси Избоскан туман бўлими.  

Улашинг: