Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

«Миллий тараққиётни ривожлантириш-миллий уйғониш» тамойили ижроси Избосканда

«Миллий тараққиётни ривожлантириш — миллий уйғониш» тамойилининг ижроси Избосканда…

Элёрбек Каримов, Избоскан тумани ҳокими

Избоскан тумани Лўғумбек қишлоғидаги Юқори, Ҳаққулобод, Ровот, Навжур ҳамда Чекёр маҳаллаларидаги ишсиз дея рўйхатга олинган фуқаролар билан вилоятимиз ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Ушбу кенг кўламли тадбирда вилоятимиз ҳокимининг қатгашчиларнинг ҳар бир саволига аниқ жавоб бериши, муаммоларни ўрнида ҳал этиши туманимиз аҳлини янада самарали меҳнат қилишга, иқтисодиётни барқарорлигини таъминлашдаги ҳаракатларини сезиларли оширишларига ижобий таъсир қилмоқда.

Фуқароларнинг оилавий иқтисодини яхшилашга ҳамда маҳаллалардаги умумий муаммоларни ҳал этишга қаратилган вилоят ҳокими бошчилигидаги ушбу ҳаракатлар натижалари қувонарли бўлмоқда. Биргина бизнинг туманимизда амалга оширилган ишлар ҳисоботида бу яққол намоён бўлади. “Миллий иқтисодиётимизда — миллий уйғониш” тамойили остида барча имкониятлар сафарбар этилган. Маҳалла аҳлига юқоридаги тамойил асосида тизимли ишлар ташкил этилиши, ҳар бир инсоннинг ўз хонадонида тадбиркорликни йўлга қўйиши, даромадини ошириш ҳаракатлари бўйича яратилаётган имкониятлар, таклифлар ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар билдирилди. Халқчил мисоллар ила фикрлар алмашилди.

Рақамларга ва амалга оширилган ишларга эътибор қаратсак: Жумладан, электр таъминотини яхшилаш мақсадида оҳирги 3 кун ичида: -8.6 километр замонавий СИП кабеллар тортилди, -6 та янги трансформатор ўрнатилиши режалаштирилиб, 2 та трансформатор ўрнатилди, -битта трансформатор таъмирланди, -73 та янги бетон таянчлар олиб келиниб, ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу қишлоқда вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан йўл, электр, табиий газ, ичимлик суви таъминоти сифатини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, бир ободонлаштириш ва қайта қуриш ишлари ўтказилмлқда. Хусусан, «Чекёр» ҳамда «Юқори» маҳаллаларида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 3 километр масофага янги ичимлик суви тармоғи тортилмоқда.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан қишлоқ аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Жараёнда турли йўналишдаги 50 нафардан ортиқ мутахассислар томонидан оммавий скрининг тадбирлари ўтказилди. Унда жами 1 минг 674 нафар аҳоли вакиллари, жумладан, 285 нафар ногиронлиги бўлган беморлар, 321 нафари “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган беморлар жалб этилди. Шунингдек, аҳолига 785 та буклетлар ҳамда тўғри овқатланиш бўйича тавсиявий материаллар тарқатилди. Даволанишга муҳтож бўлган аҳолига вилоят ҳокими кўрсатмаларига кўра, бепул даволаниш учун йўлланмалар тақдим этилиб, шу жойнинг ўзида бирламчи дори-дармон билан таъминландилар. Бир сўз билан айтганда ана шундай очиқ мулоқотлар ўз натижаларини бериб, халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаб, самарали меҳнат қилишга чорламоқда.

Улашинг: