Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Депутатнинг ўз огругида сайловчилар билан учрашуви

Депутатнинг ўз огругида сайловчилар билан учрашуви

2024 йил 25 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов «Элатон» МФЙ худудида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

 

«Элотон» МФЙда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчисиларининг фаолияти билан танишиб чиқилди. Шунингдек маҳалла фаоллари билан бевосита учрашиб, худуддаги ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид муаммолар, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари тўғридан-тўғри ўрганилди. Ахолининг барча ижтимоий қатламлари билан бўлган суҳбатда — маҳалла фаоллари, тадбиркорлар, отахон ва онахонлар «Элотон» маҳалласида олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек, ички кўчаларни таъмирланиши, ичимлик сувлари билан таъминланиши, қолаверса қишлоқхўжалик ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ва барча соҳаларда ижобий ишлар амалга оширилаётганлиги билан бирга амалий ечимини кутаётган ишлар ҳам борлигини эътироф этдилар.

«Элотон» МФЙ худудини янада ривожлантиришда амалга оширилиши муҳим бўлган режалар ҳақида фикрлашилди.

 

    Депутат Избоскан туманида ижтимоий соҳа вакиллари билан юзма-юз мулоқот ташкил этди.

2024 йил 25 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов томонидан Избоскан тумани «Бой маҳалла» МФЙдаги «Оилавий поликлиника» биносида тиббиёт соҳа вакиллари билан учрашиб, юртимизда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда амалдаги ва янги қабул қилинаётган Қонунларнинг мазмун-мохиятини етказиш борасида учрашувлар ташкил этилди.

Шунингдек, «Бой маҳалла» МФЙда еттилик томонидан олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Хонадонларга ташриф буюрилиб, фуқаролар билан учрашиб, улар билан суҳбатлар ташкил этилди.   Шунингдек инсон ва жамият ҳаётида учраётган ижтимоий ва иқтисодий масалаларни бевосита ўрганиб, тахлил этиб, туман ҳокимлигига ва тумандаги мутасадди ташкилот вакиллари билан биргаликда ижрога йўналтириш чоралари кўрилди.

 

                                      МЕРОСХЎРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Избоскан тумани Бешмирза МФЙ, Шодиёна кўчаси 51- уйда яшаб, 2016 йил 26 июль куни вафот этган мархум Қодиров Махаммаджон Тўхтасиновичдан қолган мерос мулкларига нисбатан мерос иши очилаётганлиги муносабати билан меросхўрларнинг тегишли ҳужжатларни олиб¸Избоскан тумани Пойтуғ шаҳри, Нақшбанд кўчаси 103-уйда жойлашган Избоскан туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Хатамова Дилноза Салохиддиновна нотариал идорасига келишлари сўралади.

 

Улашинг: