Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Қилмиш-қидирмиш

  1.           1-мақола
    ҚИЛМИШ – ҚИДИРМИШ
     

    Асадбек Шаробидинов 2023 йил 30 август куни соат 01:00 ларда фуқаро Г.Ботированинг яшаш хонадони ҳисобланган Избоскан тумани, Ойбек МФЙ, Ариқбўйи кўчаси 59-уйга ғайриқонуний равишда кириб, мазкур хонадондан фуқаро Г.Ботировага тегишли бўлган нархи 2.000.000 сўмга тенг бир дона “Huavey P40 Lite” русумли телефон аппаратини ва икки дона банк пластик карталарини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
    Асадбек Шаробидиновга оид жиноят иши 2024 йил 3 июнь куни, жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судида кўриб чиқилиб, у Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, шу модда билан жиноят оқибатида етказилган моддий зарарларни қоплагани, муқаддам судланмагани инобатга олиниб, 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинди.Тўлқин Тўрақулов,
    Жиноят ишлари бўйича Избоскан
    туман суди судьяси                                                                                             

Улашинг: