Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Дастурхон тўкинлиги йўлида

Академик Маҳмуджон Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот тизимидаги Андижон илмий тажриба участкасининг 69 нафар соҳибкорлари 216 гектар майдонда асосан мевали ва манзарали кўчатлар етиштирадилар.

Бу йил мевали, манзарали, гул кўчатлари етиштириш ҳар йилгидан баракалироқ бўлди. Барча турдаги кўчатлар етиштириш режаларининг бажарилиши натижасида кўзланган мақсадга яраша даромад қилинди.
Давр жаҳон андозаларига хос рақобатбардош мева етиштиришни тақозо этаётганлигини ҳисобга олиб интенсив, серҳосил мева кўчатлари етиштиришга эътибор қилинмоқда. Истиқболли навлар яратиш мақсадида яна 14,5 гектар ер август ойида токзорга айлантирилади. Эски, ҳосилдорликдан қолган боғлар ўрнида 70 гектардан ортиқ янги боғ барпо этилди. Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтиришга ҳисса қўшиш учун ернинг ҳар қаричидан фойдаланиб картошка, шоли етиштириш ҳам йўлга қўйилган.
Эл-юрт дастурхонини мўл-кўл меваларга бой қилиш йўлида меҳнат қилаётган жамоа ҳозирги пандемия даврида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига қўшилиб, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, иқтисодий кўмак беришда ҳам фаоллик кўрсатмоқда.

Гулсора БОЛТАБОЕВА

Улашинг: