Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Мавсум олдидан йиғилиш

Тумандаги “Тиллабоев ҳосили мўл” фермер хўжалигида вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича ўринбосари Рустамжон Исомиддинов, вилоят хокими вакили Улуғбек Раҳимов, туман ҳокими Серобиддин Исмоилов ва секторлар раҳбарлари иштирокида ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш мавсумида амалга ошириладиган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда фермер хўжаликлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари, отряд раислари ва комбайн-операторлари қатнашдилар.
Йиғилишда сўз олган Р. Исомиддинов ғалла ҳосилини йиғиштириб олишда ҳар бир масъул ходимнинг зиммасида турган масъулиятли вазифаларни кўрсатиб ўтди. Бу йил туманда етиштирилган уруғлик ғалла ҳосилини Олтинкўл туман дон қабул қилиш шохобчасига етказилишини баён қилди. Бу билан туманда балки вилоятда уруғлик ғалладан келажакда сифатли ва баракали ҳосил олиш учун замин тайёрланишига алоҳида эътибор қаратилаётганига урғу бериб ўтди.
Шундан сўнг сўз олган У. Рахимов ғалла ўрими мавсумида таъмирга муҳтож бўлиб қолган комбайнлар эҳтиёт қисмлари учун 200 миллион сўм маблағ ажратилганлиги, ҳар бир комбайн оператор учун 500 минг сўм бўнак пулига яна 500 минг сўм қўшимча ажратилганлигига тўхталиб ўтди. Ғаллани эрта сифатли ўриб олиниши так­рорий экин учун ҳам катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Йиғилиш давомида мавсумни қизғин ва беталофат ўтиши учун фикрлар алмашиб олинди. Йиғилишда тумандаги фермер хўжаликларида ғалла ҳосилини йиғиштириб олишни бош­лашга оқ фотиҳа берилди.

М. РУСТАМОВ.

Суратларда: йиғилиш пайтида лавҳалар.

Улашинг: