Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ўзбекистон Республикасининг Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги Қонуни

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев 2020 йил 16 март № ЎРҚ-611

Аҳолини рўйхатга олиш – Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий тавсифини аниқловчи шахсга доир маълумотларни йиғиш, олинган маълумотларни қайта ишлаш ва умумлаштириш, якуний маълумотларни кенг оммага тарқатиш ва ундан фойдаланиш жараёни;
Охирги рўйхатга олиш 1989 йили амалга оширилган ва 19,0 млн. ахоли сони аниқланган. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Бу эса ўз навбатида, аҳоли сонига, ёш-жинс таркиби, аҳоли жойлашуви хусусиятларига оид мавжуд маьлумотларни қўллашни сезиларли даражада чекламоқда.
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий мақсади
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яхлит ва ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлик бўйича аниқ бир вақтда яшовчи шахсларнинг турли тавсифлари тўғрисида халқаро таққослаш имконини берадиган ишончли, холис ва яхлит маълумотларни ягона статистик услублар асосида йиғиш ҳисобланади.
Рўйхатга олиш босқичлари. Биринчи босқич 3 йилга яқин даврда аҳборот тушунтириш ишларини ўтказиш ва бошқа тайёргарлик кўриш ишлари. Иккинчи босқич 10 кундан 60 кунгача даврда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади. Ва учинчи босқич 2-3 йилгача даврда материалларни автоматлаштириш, кодлаш, натижаларни эьлон қилиш ва тарқатишни ўз ичига олади.

Хурматли туманимиз фуқаролари 2022 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларида фаол иштирок этинг!

Избоскан туман статистика 
бўлими бошлиғи 
Х.Режабов

Улашинг: