Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ҲАМЮРТЛАРИМИЗ “УСТОЗ-2020” ТАНЛОВИДА ҚАТНАШАДИЛАР

Икки нафар ҳамюртимиз устоз-ўқитувчи “Устоз-2020” миллий мукофоти танловининг II босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Республикамиз бўйича 13511 нафар фан ўқитувчилари беллашган «Устоз-2020» миллий-мукофоти танловининг биринчи босқичида 150 нафар фан ўқитувчилари ғолиблик нашидасини суришиб, иккинчи босқич учун йўлланмани нақд қилдилар.

Қувонарлиси танловнинг иккинчи босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган вилоятимиз ўқитувчилари орасида туманимиздан икки нафар устоз ҳам бор.

1-умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, устоз Гавҳарой Насирдинова «Таълимда инновацион ёндашув» йўналиши бўйича иштирок этса, 9-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Рустамжон Солиев  «Бошланғич таълим фидокор устози» йўналиши бўйича ғолиблик учун курашади.

Юртдошларимизга ғолиблик учун курашда омадлар тилаймиз! Омад ёр бўлсин!

Улашинг: