Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

|Финляндия таълим тизими Избосканда

Избоскан туман халқ таълими бўлими 20-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Болтабоева Зулҳумор  3-«Д» синф ўқувчилари учун  она тили фанидан  Финляндия таълим тизимига асосланган ҳолда янгича сифат, малака ва педагогика ёрдамида, янгича усулда дарс машғулотларини ташкиллаштиришга бағишланган очиқ дарси ташкил этди.

Очиқ дарсда Избоскан туман халқ таълими бўлими умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчилари иштирок этдилар. Очиқ дарс якунида қатнашчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Янгиликдан олган таассуротларини баён этдилар.

Улашинг: