Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

460 гектар ерни тадбиркорнинг номига ўтказиб бериш учун 3 млн 720 минг доллари олаётган шахс ушланди

Қибрайлик тадбиркордан 460 гектар ерни унинг номига ўтказиб бериш учун 3 миллион 720 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган шахс Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.

Қибрайлик тадбиркор (исми ошкор қилинмаган) боғдорчилик ва чорва молларига яйлов учун ер ажратилишини сўраб, ўзи яшаётган туман ҳамда Тошкент вилоятининг бошқа туманлари ҳокимликларига мурожаат қилган. Бироқ бу мурожаатлар кутилган натижани бермаган, деб хабар қилмоқда «Ўзбекистон24» телеканали.

Шунда унинг муаммосидан хабар топган Тошкент вилоятида фаолият юритувчи чорвачиликка ихтисослашган «Asiyan Milk Best» МЧЖ раҳбари Т.Қ. ушбу жамиятга тегишли Қуйи Чирчиқ туманидаги 360 гектар суғориладиган ерни ва ҳозирда норасмий фойдаланиб келаётган туман захирасидаги 100 гектар ерни унинг номига ўтказиб беришини айтиб, эвазига 3 миллион 700 минг АҚШ доллари сўрайди.

Шунингдек, бу ишларни расмийлаштириб бериш учун Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлигидаги мансабдор шахсга беришини айтиб, яна 20 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Т.Қ. тадбиркордан 3 миллион 720 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Шаҳрихонсой ирригация тизими бошқармаси мутахассиси Шаҳрихонсой каналининг Асака туманидан оқиб ўтувчи қисмидаги муҳофаза ҳудудидан чорвачилик учун 0,06 га ер майдони ажратиб бериш эвазига 500 доллар олаётган вақтида ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида хусусий тижорат банки бошқаруви раиси, Самарқанд вилояти туманларидан бирининг марказий деҳқон бозори раҳбари, Қарши шаҳридаги жазони ижро этиш муассасаси назоратчиси, Бухоро вилоятидаги туман ҳокимлигининг комиссия масъул котиби ва бошқа мансабдор шахсларнинг коррупцион жиноятлари фош этилганди.

Тошкент вилоятида қайд этилган яна бир ҳолатда эса муқаддам 4 марта судланган шахс Бўстонлиқ тумани Ҳожикент қишлоғидаги 1 гектар ер майдонини туман ҳокимлигидаги танишлари орқали маҳаллий фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 160 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 80 минг долларини олган вақтида ушланганди.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тартиби тасдиқланди

Улашинг: