Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Избоскан туман бўлими бош ҳисобчиси Нозимжон Қодировнинг хабар беришича айни дамларда Избоскан тумани марказида «Аёллар дафтари»ни шакллантириш давомида ўтказилган хатлов жараёнида аниқланган бандлигини таъминлашга муҳтож 30 ёшгача ишсиз аёллар, жазо муддатини ўтаб келган аёллар учун «Бўш иш ўринлари ярмаркаси» бўлиб ўтмоқда.
Андижон вилояти ҳокимлиги, Избоскан туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Избоскан бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлар ташкилотчилигида ўтаётган бу ярмаркада ишлаш истагини билдирган аёллар, жазо муддатини ўтаб келганлар фаол қатнашмоқдалар ва бўш иш ўринлари билан танишмоқдалар.
Шунингдек, тумандаги барча мМФЙлар раислари ўринбосарлари ҳамроҳлигида келган янги иш ўринлари яратишни кредит олишни истаётган тадбиркорлар туман ҳокимлигида тумандаги барча банклар вакиллари суҳбат ўтказмоқдалар.
Суратда: ярмаркадан лавҳа.

Улашинг: