Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан Ўзбекистон тарихи фанининг етук олимларидан бири, тарих фанлари доктори, профессор Рустамжон Шамсутдинов шарафига тарих фани бўйича ўтказилган олимпиада якунига етди.
Олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичларида иштирок этган 2150 нафар ёшлар орасида ғолибликни қўлга киритган 240 нафар ёш тарихчи ўз билимини синовдан ўтказди. Соврин жамғармаси 7,2 миллион сўмни ташкил этувчи мазкур олимпиаданинг якуний натижаларига кўра, 3 ёш тоифасида ғолиб деб топилган 18 нафар ўқувчи пул мукофотлари билан рағбатлантирилди. Шунингдек, уларга профессор Р.Шамсутдинов муаллифлигидаги нодир китоблар жамланмалари тақдим этилди.
Ғолиблар орасида 20-умумий урта таьлим мактаби 11-синф укувчиси Кахрамонбекова Зебунисо ҳам бор. У тенгдошлари орасида фахрли 1-уринни эгаллаб, 600 000 сум пул мукофоти ва профессор Р.Шамсутдинов муаллифлигидаги нодир китоблар жамланмалари билан мукофотланди