Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

КУЙГАНЁРНИНГ РАВОН ЙЎЛЛАРИ..

Избоскан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан «Обод қишлоқ» ва «Ички йўллар» дастури асосида кунлик ишлар ташкил этилмоқда. Жумладан, Избоскан тумани Куйганёр маҳалла фуқаролар йиғини Ёнғоқзор кўчасининг ички йўллари шағаллаштирилиб, асфальт қилинмоқда. Юқоридаги дастурлар бўйича Куйганёр маҳалла фуқаролар йиғини 5,5 км ички йўллари тўғлиқ асфальтланди.

Эслатиб ўтамиз, Урганжи маҳалла фуқаролар йиғини 8,1 км ички йўллари асфальтланиши амалга оширилмоқда. Ҳозирда Урганжи маҳалла фуқаролар йиғинининг 5,4 км ички йўллари тўлиқ асфальтланди.

Қолаверса, Урганжи маҳалла фуқаролар йиғинининг 13 км ички йўллари шағаллаштирилди.

Улашинг: