Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

САЙЛОВ КУНИ КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҚАНДАЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛМОҚДА?

✅Танлаб олинган 65 та сайлов участкаларида ўтказиладиган сайлов жараёнида сайловчиларни пандемия талабларига риоя этган ҳолда овоз беришларини ташкил қилиш мақсадида ҳар бир сайлов участкаларининг кириш қисмига тиббий сараш пунктлари яъни (фильтр, пирометр, антисептик воситалар, тиббий ниқоблар ва дезинфекцион модда билан шимдирилган дез тўшама) ташкил этилмоқда. Бундан ташқари ҳар бир бинога биттадан тиббий гуруҳлар бириктирлди. Тиббий гуруҳда бир нафар врач ва 2 нафар ҳамширалар бўлиши режалаштирилган. Шунингдек, ҳар бир сайлов участкасида биттадан фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш учун тиббиёт хоналари ташкил этилмоқда. Сайлов учаткаларининг тиббий атмосферасини мўтадил ушлаш мақсадида алоҳида дезинфекцияловчи тиббий гуруҳлар ҳам ташкил этилмоқда.

Юқорида баён этилган тиббий хоналар бир марталик воситалар ва биринчи ёрдам учун зарур тиббий дори воситалари билан таъминланади.

📌Танлаб олинган биноларни тадбирга тайёргарлик ҳолатлари тегишли мутахассислар томонидан ўрганилиб, бажариладиган ишлар тўғрисида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

❗️Эслатма: Шуни таъкидлаш лозимки, ҳар бир сайловчи тиббий ниқоб, қўлқопда бўлишлари мақсадга мувофиқ бўлади!

Улашинг: