Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

БАРЧА ҚУЛАЙЛИКЛАР — БОЛАЖОНЛАРГА

Наврўзобод маҳалла фуқаролари йиғини худудида жойлашган 50-мактабгача таълим ташкилотида жами 150 нафар болажонлар 6 та гуруҳда тарбияланаётган бўлса,уларга 6 нафар малакали тарбиячилар таълим бериб келмоқдалар.
Наврўзободда “Обод қиш­лоқ дастури» асосида ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари олиб борилиб, дастур асосида 50-Мактабгача таълим ташкилоти ҳам қайта реконструкция қилинганлиги маҳалла аҳлини ҳушнуд этиш билан бирга, болажонларнинг қувончларига қувонч қўшди. Эртанги кун эгалари ёруғ ва кўркам ётоқхона, қулай машғулот хоналарида таълим-тарбия олаётган бўлсалар, замонавий жиҳозлар билан таъминланган ошхонада тайёрланган таомлар уларга мунтазир бўлмоқда. Яна ёзги айвон, ўйингоҳлар улар иҳтиёрида.
-Таълим ташкилотимизда она тилимиз билан бирга инглиз тили ҳам ўргатиб келинади, — дейди таълим ташкилоти директори Умидахон Мамажонова.-Ўқитувчи Дилҳавас Ҳалимова болажонларга машғулотлар давомида Ватан, мустақиллигимиз, оналар ҳақида шеърларни ёд олдириш билан бирга эртаклари билан улар қалбини яхшилик туйғуларига тўлдирмоқда.
Ҳа унинг гапларида жон бор. Мусиқа ўқитувчиси Феруза Абдусатторова ҳам болажонларга мусиқа ва рақснинг бошланғич сирларини ўргатмоқда. Ошпаз Дилафрўз Йўлдошева болажонларга ширин таомлар тайёрлаб, баркамол вояга етишларига ҳиссасини қўшмоқда. Муҳаррам Эшматова, Гулнора Қурбонова. Гулчеҳра Нишонова, Обидахон Қосимова, Гўзалой Алимова каби тарбиячилардан ота-оналар доим миннатдорлар. Ота-оналар ҳохиш-истакларини инобатга олган ҳолда келажакда мактабгача таълим-ташкилотида мажбурий таълим гуруҳини ташкил этишни режалаштирилган. Унда болажонлар мактабга тайёрлаш сабоқларини оладилар.
— Мен, — дейди ташкилот директори Умидахон — шодиёна кунимиз билан барча устозларни, ўқитувчи ва мураббийларни жамоамиз номидан чин дилдан муборакбод этаман ва масъулиятли ишларида омад тилайман. Ҳамиша саломат бўлинглар дейман.
М. РУСТАМОВ.

Улашинг: