Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ОГОХ БЎЛАЙЛИК!

Ёнғин деб аталмиш офат иморат-у, уй- жойларни кулга айлантиради, инсонларни хаётига зомин булади. Бир умрга майиб мажрух килиб куяди.  Ёнғин — тилсиз  ёв. Унинг качон келиб чикишини билиб булмайди, шунинг учун доимо хушёр ва огох булиш, локайдлик ва бепарволикга юл қўймаслигимиз зарур.

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан туманда содир бўлаётган ёнғинлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида тақдим этилаётган ушбу маълумотлардан хабардор бўлиш ва хар бир инсон узи учун хулоса чикариб олиши ҳамда атрофдагиларни ҳам огохлантириши фойдадан холи бўлмайди.

Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик тадбирларга карамасдан айрим фукароларимиз томонидан ёнғин хавфсизлиги коидалари амал килмасликлари ёхуд масъулиятсизликлари натижасида ахоли яшаш хонадонларида ёнғинлар содир булмокда.

Мисол учун: Жорий йилнинг август ойи мобайнида туман худудидаги қуйидаги манзилларда ёнғинлар содир бўлган.

8 август  куни Избоскан тумани Тўрткўл МФЙ Коллеж кўчаси 140 уйда истиқомад қилувчи фуқаро Ж.Ннинг турмуш ўртоғи билан тотишиб қолиши туфайли яшаш уйининг молхона навесига чиқиб ўт ёқиб юборган ходиса бўйича тўпланган хужжатлар тергов ишларини олиб бориш учун туман ИИБга юборилди

20 август  куни Избоскан тумани Марказ МФЙ Фидокор кўчаси 3 уйда истиқомад қилувчи фуқаро А.И яшаш хонадонида ёнғин содир бўлиб  суруштирув давомида аниқланган далиллар, соха  мутахасисларнинг хулосаларига таяниб ходиса бойича топланган хужжатлар  тергов ишларини олиб бориш учун туман ИИБга юборилди.

Кўп йиллик меҳнат орқали топилган бойлигимизни, хонадонимиз  ва  фарзандларимизни саломатлигини,  тинчлигини, баркарор саклашда   бепарво бўлмайлик.

 

 

Избоскан тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими

инспектори  катта лейтенант С.Болтабоев

 

Улашинг: