Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ АСРЛАР ОША ЯШАЙДИ

“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш— халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида ташкил этилган ҳафталик доира-сида  туманимизда  нуронийларнинг  ҳолидан хабар  олинди, улар  маънавий  ва  жисмоний қўллаб-кувватланди, ҳурмат-эҳтиром кўрсатил-ди ва эъзозланди. Шу баҳона  туманнинг  барча  қишлоқ  ва маҳаллаларида,  ташкилот  ва  муассасаларда қатор маънавий-маърифий, спорт, ободонлаштириш  ва  хайрия  тадбирлари  ўтказилди. Бу савобли қадрият шу кунларда ҳам қизғин давом этмоқда.

Қадриятларимиз мавсумий эмаслиги, у ҳар дамда, ҳар сонияда мавжудлиги Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Андижон вилояти бўлими бошлиғи Назиржон ака Саидов, «Соғлом авлод учун» Хайрия фонди Андижон ҳудудий филиали  директори Турсунбой Бердираҳматов, Андижон вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бош мутахассиси Шуҳратхожи Каримов, «Пахтакор» газетаси мухаррири Муҳаммаджон Мирзаабдуллаев, расмчи Маҳмуджон Рустамовлар шоир ва ёзувчи, журналист Абдуллажон Комилов хонадонида бўлишиб, бир пиёла чой устида устоз суҳбатларидан баҳраманд бўлишларида яққол намоён бўлди.

М. РУСТАМОВ муҳрлаган расмларда дилдан суҳбатлар акс этди.

Улашинг: