Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

УЛАР ҲАМИША АРДОҒИМИЗДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарори ҳамда 2021 йил 16 сентябрдаги тегишли мажлис баёнига асосан жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остидаги “Кексалар ҳафталиги” туман мактабгача таълим ташкилотларида кўтаринки руҳда ўтказилди.
“Гузар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 25-мактабгача таълим ташкилотида “Дийдор ширин” номли тадбирга шу ташкилотда самарали ишлаб нафақага чиққан, ҳозирда фарзандлари ва набиралари даврасида кексалик гаштини сураётган 40 нафар онахонлар таклиф қилинди. Тадбирда туман мактабгача таълим бўлимидан вакил Раънохон Қамбарова, мактабгача таълим ташкилоти директори Маҳфиратхон Йўлдашевалар сўзга чиқишиб, меҳмонларни ушбу ҳафталик билан қизғин қутладилар. Ташкилотга 40 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган, ҳозирда 75 ёшни қаршилаган Марямхон Баталова ўтган меҳнат фаолиятини хотирлар экан, собиқ иттифоқ даврида болажонларни боғчаларга қамраб олиш, уларга шарт-шароитлар яратиш ҳақидаги фикрлар унчалик касб этмаганлигини, мустақиллик шарофати билан жажжи ўғил-қизларимизнинг сифатли таълим ва тарюбия олишалри учун зарур шарт-шароитлар яратилиб берилаётганлигини айтиб, кексаларга гамхўрлик учун давлатимиз ва ҳукуматимиз раҳбарларига миннатдор-чилик билдирди. Шундан сўнг онахонлар учун жажжи болажонлар томонидан бадиий саҳна кўринишлари намойиш этишиб, Ватан, мустақиллик, оналарни мадҳ этувчи шеърлар ўқилдилар.Тадбир давомида 390 нафар болажонларни табиялаётган 21 нафар малакали тарбиячилар болалик чоғларида таълим берган меҳнат фаҳрийларига ўз миннатдорчиликларини йўллаб, дил сўзларини изҳор этдилар. Фаҳрий педогоглардан Ёқутхон Омонова, Зарифахон Мусаева, Мавлудахон Йўлдашева, Дилоромхон Сулаймоновалар шогирдларига ёш авлодга сифатли таълим-тарбия беришда муваффақиятлар тиладилар. Тадбир якунида фаҳрий онахонларга гулдасталар билан эсдалик совғалари тақдим этилди.

Улашинг: