Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ҲАМКОР ВА ИШОНЧЛИ КЎМАКДОШ

 

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг  VIII Қурултойи иштирокчиларига йўллаган табриги касаба уюшмасига бўлган эътиборнинг яна бир кўриниши десак муболаға бўлмайди. Ушбу табрик  қурултой иштирокчилари  қатори кўп сонли касаба уюшмаси аъзоларини, шунингдек бизни хам бирдек қувонтириб, эзгу ва савобли ишлар сари руҳлантирди. Айниқса Президентимиз табригидаги касаба уюшмасига қуйидагича бахо берилиши айни кўнгилдаги гаплар бўлди.

-Албатта, ўзининг эзгу ғоялари, амалий ишлари билан жамиятимиз ҳаётига ғоят яқин бўлган ушбу халқчил тузилманинг эътибор ва ғамхўрлигини бугун юртимизда ҳар бир жамоа, ҳар бир меҳнаткаш ҳис қилиб яшамоқда. Бу – касаба уюшмалари фаолиятининг энг муҳим натижаси, десак, айни ҳақиқат бўлади. Республикамизда тинчлик-осойишталик, меҳр-оқибат ва саховат, ўзаро ёрдам ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга қўшаётган улкан ҳиссангиз, фидокорона меҳнатингиз учун сизларга ўз номимдан, бутун халқимиз номидан чуқур миннатдорлик билдираман. Аминманки, ўз ҳаётини шарафли вазифага – меҳнат ва меҳнат эгаларининг ҳуқуқлари муҳофазасига бағишлаган юртдошларимиз ҳар қандай юксак ҳурмат ва эҳтиромга муносибдир. Сизларнинг тимсолингизда биз ана шундай жонкуяр ва фидойи инсонларни кўрамиз, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада ишончли таъминлашда сизларни давлат идораларининг яқин ҳамкори ва кўмакчиси, деб биламиз. Ўзбекистон касаба уюшмаларининг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги улкан ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, республикамизда     11 ноябрь санасини Касаба уюшмалари куни деб белгилаш мақсадга мувофиқ бўлур эди,- деб Президентимиз ўз таклифни берди.

Ҳақиқатан ҳам, ҳалол ва олижаноб меҳнат инсонни улуғлайди, унинг оила ва жамиятда, эл-юрт ўртасида муносиб обрў-эътибор топишига хизмат қилади. Юртбошимизнинг таклифига асосан тегишли  тарих зарварақларига 11-ноябрь санасини  “Касаба уюшмалар куни” деб битилди.

Амалдаги йилимизда туманимиз касаба уюшма аъзолари ўзларининг анъанавий байрамларига қувонарли меҳнат ютуқлари билан келдилар. Туманимиздаги Баркамол авлод болалар марказида бўлиб ўтган байрам тадбирида Ўзбекистон  таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Зафарбек Абдуллаев, туман мактабгача таълим бўлими мудири Назирахон Қобилова, туман ХТБ вакили Дилшодбек Алиқулов хамда тумандаги 105 та таълим ташкилотларининг бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари ва фаоллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон  таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Зафарбек Абдуллаев тадбир иштирокчиларини     байрам билан табриклаб, масъулиятли ва серқирра фаолиятларида муваффақият, шахсий ҳаётларида сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилади.

Тадбир якунида    Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон касаба уюшмалари Лауреати Республика кўрик танлови”да фаол иштироки учун   Избоскан туманидаги 8 – ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб – интернати ўқитувчиси Феруза Хурсаналиева Ўзбекистон  таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан, бир гуруҳ фаоллар узоқ йиллик самарали мехнатлари учун таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Избоскан туман бўлинмаси Кенгашининг Фахрий ёрлиғи  хамда эсталик совғалари билан тақдирландилар.

А. Ахмадалиев,

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси

 Избоскан туман бўлинмаси кенгаши раиси.                        

 

Улашинг: