Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛАЙЛИК!

Избоскан туманида Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш тумандаги барча ташкилот ва муассасалар, жамоат жойларида, фуқаролар ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари мунтазам ўтказилиб борилмоқда. Табиий ва суюлтирилган газлардан фойдаланишда эҳтиёткорликни унутмаслик, эскирган электр симларини янгилаш, болаларнинг гугурт ўйнашларига йўл қўймаслик, тез ёнувчи маҳсулотларни  оловдан узоқда сақлаш ва бошқа ёнғин чиқарувчи омиллардан сақланиш борасидаги олиб борилаётган ишларга қарамасдан айрим фукароларимиз томонидан хавфсизлик коидаларига амал қилмасликлари ёхуд масъулиятсизликлари натижасида турли ҳилдаги кўнгилсиз ходисалар содир бўлмоқда.

Бу эса фуқароларнинг ҳаётини хавф остига қўйиш билан биргаликда оилаларнинг молиявий зарар кўришларига олиб келмоқда. Биргина туманда ноябрь ойида содир бўлган ёнғинлар натижасида  хонадонлар 55 миллион 897 минг сўм зарар кўрган.

Азиз ҳамюртлар! Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинганда ташвишлар ҳам, оилага етказилган молиявий зарар ҳам бўлмаслигини унутмайлик.

Абду НОСИР.

Улашинг: