Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

«Чуама аёллар мурувват уйи»да

ЭҲСОН-КЎНГИЛ КАЛИТИ…

3-декабрь «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан Избоскан туман ҳокимлиги томонидан «Чуама аёллар мурувват уйи»да истиқомат қилаётган аёллар учун эҳсон тадбирлари ташкил этилди. Туман ҳокимининг ўринбосари Ф.ДЖўрабоев, туман маънавият ва маърифат маркази раҳбари Ж.Қўчқоров ва Ёшлар ишлари агентлиги Избоскан туман бўлими мутахассиси Б.Тоштонбоевлар ўз ҳиссасини қўшган ушбу хайрли ишда мурувват уйининг барча вакиллари миннатдор бўлдилар.

«Ҳар куни туманимизнинг беминнат ёрдам қўлини чўзувчи, эҳсон қилувчи, мурувват уйини бир лаҳзагина ёлғиз қўймайдиган инсонлар борлигидан шахсан мен хурсандман. 330 нафар истиқомат қилаётган аёлларга кўрсатилаётган ғамхўрлик эса таърифнинг энг улуғига арзийди. Бугун ҳам туман ҳокимлигининг масъуллари томонидан турли мевалар ва иссиқ нонлар эҳсон қилинди. Ушбу эҳсонлари қабул бўлишини сўраб қоламан»-дейди аёллар мурувват уйи раҳбари Матлубахон Тоштемирова.

«ЯШИЛ МАКОН» УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ МУРУВВАТ УЙИДА

⚡️Президентимизнинг ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акциялари Избоскан тумани «Чуама аёллар мурувват уйи»да ҳам қизғин давом этмоқда. Муассаса раҳбари Матлубахон Тоштемированинг ташаббуси билан 5 сотих майдонга 100 тупдан зиёд кўчатлар экилиб, «Яшил майдон» ташкил этилган. Чунончи, 44 туп павлония ва 60 туп мевали дарахтлар ушбу мўъжаз боғни яшнатмоқда.

Шу кунга қадар «Чуама аёллар мурувват уйи»да 263 туп турли ҳилдаги кўчатлар ўтқазилган  ва ушбу ташаббус давом этиб келмоқда.

Абдул НОСИР.

Ушбу материал «ОАВлар билан ҳамкорликда ёшларни  юртга садоқат, миллий  ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга, уларни оммавий маданиятнинг салбий  иллатлари таъсиридан ҳимоя қилишга  кўмаклашиш»  лойиҳаси асосида тайёрланди.

Улашинг: