Нажмите "Enter" для пропуска содержимого

ИЗБОСКАН ТУМАНИ ҲОКИМИ ИСМОИЛОВ СЕРОБИДИН ПОЗИЛЖОНОВИЧНИНГ ТУМАННИНГ 2021 ЙИЛ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ЯКУНЛАРИ ҲАМДА 2022 ЙИЛГИ РЕЖАЛАР ТЎҒРИСИДА МУРОЖААТИ

 

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ИЗБОСКАН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 29-СЕССИЯСИДА ИЗБОСКАН ТУМАНИ ҲОКИМИ ИСМОИЛОВ СЕРОБИДИН ПОЗИЛЖОНОВИЧНИНГ ТУМАННИНГ 2021 ЙИЛ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ЯКУНЛАРИ ҲАМДА 2022 ЙИЛГИ РЕЖАЛАР ТЎҒРИСИДА МУРОЖААТИ ЙЎЛЛАНДИ

Сессияда Избоскан туманининг 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2022 йилги режалар тўғрисида туман ҳокими Исмоилов Серобидин Позилжонович ҳар бир соҳага алоҳида эътибор берилганлигини таъкидлаб, ушбу соҳаларни алоҳида баён этди.

Саноат соҳаси: Избоскан туманида 2021 йил январь-ноябрь ойларида (11 ойлик) саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажми 872,3 млрд.сўм бўлиб, 121,8 фоизга ўсиш суръати таъминланди. Туманимиз саноат соҳасини ривожлантиришда етакчи ҳисобланиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмининг вилоятдаги улушига 2,9 фоиз бўлиб, 7 ўринни банд этган.

⚡️Аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат махсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичи 3591,2 минг.сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 119,4 фоизга ортган.

Мисол учун: Янги ташкил этилган “ANDGOLDTEX GROUP” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2021 йилда январь-ноябрь ойлари давомида 10,5 млрд.сўмлик саноат махсулотлари ишлаб чиқарилган.

Тумандаги “CHINAR AND” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2020 йилда 885,6 млн.сўмлик махсулот ишлаб чиқарилган бўлса, 2021 йилда ушбу корхона томонидан 1,0 млрд.сўмлик саноат махсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўсиш суръати 115,0 фоиз ёки 132,7 млн.сўмга кўпроқ махсулот яратилган.

Шунингдек, туманда халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш хажми қариб 447,6 млрд.сўмга етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 119,6 фоизга ўсган. Туманимиз ҳалқ истеъмол махсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида хам етакчи ҳисобланиб, вилоятдаги истеъмол товарлар ишлаб чиқариш хажмидаги улуши 2,1 фоизни ташкил қилади.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган кўрсаткич 1842,7 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 117,3 фоизга ўсган.

Саноат 2021 йил 1 декбрь ҳолатига субъектлар сони 330 тага етган. Жумладан, 2 таси йирик, 328 таси кичик бизнес, 376 таси якка тартибдаги тадбиркорлардир.

Чакана савдо соҳасида: Туманимизда чакана савдо ва умумий овқатланиш ҳажми 2021 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида жами 491,9 млрд.сўмга тенг бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110,0 фоизга ортган. Туманимиз вилоятда жами ички савдо ҳажмининг 3,2 фоиз улушига эга бўлган савдо айланмасини амалга оширади.

⚡️Мисол учун: “ARMUGʻON IMKON SAVDO” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2020 йилда савдо чакана айланмаси 3,5 млрд. Сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йилда январь-ноябрь ойларида яъни жорий йил 11 ойлигида 13,6 млрд.сўмга етиб, ўсиш суръати 3,8 баробарига ёки 10 млрд.сўмга кўпроқ чакана савдо айланмаси амалга оширган.

Аҳоли жон бошига бу кўрсаткич 2025,1 минг.сўм бўлган бўлса, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 119,7 фоизга ўсишига эришилди.

 

Чакана савдо соҳасида 2021 йил 1 декабрь ҳолатига 894 та бўлиб, шундан 4 таси йирик, 488 таси кичик бизнес, 402 таси якка тартибдаги тадбиркорлардир.

 

Қурилиш соҳасида: Туманимизда ўз кучи билан бажарилган пудрат ишлари ҳажми 182,6 млрд.сўмга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,0 фоизга ортган. Туманимиз вилоятдаги жами қурилиш ҳажмининг 3,8 фоиз улушидаги қурилиш ишларини бажарган.

 

⚡️Мисол учун: “ANDIJON KOʻRKAM MONTAJ QURILISH” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2021 йил январь-ноябрь ойлари давомида 21,6 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу туманинг умумий қурилишдаги ҳажмининг 11,8 фоизини ташкил қилади.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган кўрсаткичлар бўйича                             751,7 минг.сўмни ташкил этган бўлса, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 116,8 фоизга ўсишига эришилди.

Қурилиш соҳасида 2021 йил 1 декабрь ҳолатига 143 та бўлиб, бунда йирик корхоналар мавжуд эмас, 143 та субъектнинг барчаси кичик бизнес субъектлари саналади.

 

🔸Маҳаллий бюджет даромадларининг 2021 йиллик аниқланган режаси 29 млрд. 567 млн.сўм бўлиб, 18 декабрь кун ҳолатига бюджетга жами 28 млрд. 548 млн.сўм маблағлар ундирилди. Белгиланган режа кўрсаткичига нисбатан 97 фоизга ёки 1 млрд. 19 млн. сўмга кам бажарилмоқда. Белгиланган йиллик маҳаллий бюджет даромадлар режаси 2 млрд. 842 млн.сўм (4-чоракда 450 млн.сўм) га ортиқча бажарилиши кутилмоқда. Ушбу маблағлар белгиланган тартибда Аёллар, Ёшлар ҳамда Темир дафтарга киритилган кам таъминланган оилаларнинг моддий аҳволини яхшилашга сарфланиши таъминланади.

 

❗️Маълумот учун: 9 ойлик маҳаллий бюджет даромадлар режаси жами 2 млрд. 392 млн.сўмга ортиғи билан бажарилиши таъминланган. Жумладан:

▪️1-чоракда 1 млрд 115 млн.сўмга,

▪️2-чоракда 1 млрд. 92 млн.сўм ва

▪️3-чоракда 185 млн.сўмга ортиғи билан бажарилган.

 

Жумладан (солиқ турлари кесимида):

⚡️жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи режаси 8 млрд. 253 млн.сўм бўлиб, 8 млрд. 762 млн.сўм ундирилган, режага нисбатан 106 фоиз;

⚡️тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ режаси 1 млрд. 593 млн.сўм бўлиб, 1 млрд. 211 млн.сўм ундирилди, режага нисбатан 76 фоиз;

⚡️ягона солиқ тўловидан ажратмалар режаси 6 млрд

814 млн.сўм бўлиб,4 млрд. 282 млн.сўм ундирилди, режага нисбатан 63 фоиз;

⚡️жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ режаси 5 млрд 160 млн.сўм бўлиб, 3 млрд 835 млн.сўм ундирилди, режага нисбатан 74 фоиз;

⚡️жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи режаси 7 млрд 610 млн.сўм бўлиб, 7 млрд 626 млн.сўм ундирилди, режага нисбатан 100 фоиз;

⚡️сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ режаси 114 млн.сўм бўлиб, 2 млрд. 759 млн.сўм ундирилди, режага нисбатан 2420 фоиз;

⚡️бошқа маҳаллий солиқ тушумлари 73 млн. сўмга ижроси таъминланмоқда.

 

Маҳаллий бюджет ижроси давомида харажатларни молиялаштиришнинг устувор йўналишлари борасида бюджет муассасаларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари, ижтимоий нафақалар, Ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари бўйича бюджетда кўзда тутилган харажатлар, шунингдек, бюджет муассасаларининг озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал тўловлари бўйича харажатлар белгиланиб, барча харажатлар тўлиқ молиялаштирилиши таъминланмоқда.

 

Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йиллик касса харажатлари аниқланган режаси 201 млрд. 749 млн.сўмни ташкил қилиб, 18 декабрь кун ҳолатига 197 млрд. 192 млн.сўм касса харажатлари амалга оширилган, режага нисбатан 98 фоизга бажарилмоқда.

 

Йил якуни билан маҳаллий бюджет касса харажатлари ижроси 100 фоизга ижроси таъминланади.

 

Халқ таълими тизимида…

Избоскан туманида жами 53 та муассаса фаолият юритиб, шундан, 50 та мактаб, 3 та ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби, 1 та “Баркамол авлод” болалар марказлари мавжуд.

Таълим муассасаларида жами 2995 нафар педагог ходимлар таълим-тарбия бериб келмоқда. Шундан:

▪️2077 нафари (90.5%) олий маълумотли,

▪️218 нафари (9.4%) ўрта махсус маълумотлилар,

▪️185 нафар (6.1%) олий тоифали, ▪️537 нафар (18%) биринчи тоифали,

▪️763 нафар (25.4%) иккинчи тоифали,

▪️1509 нафар (50%) мутахасислар ташкил этади.

⚡️2021-2022 ўқув йилида 9-11 синф битирувчилари жами 5894 нафар битирувчи бўлиб, шундан: 🔵3190 нафар 9-синф битирувчиларининг 2966 нафарига оддий,

🔴224 нафарига қизил шаходатномалар,

🥉2704 нафар 11-синф битирувчиларининг 2575 нафарига оддий,

🥈61 нафарига кумуш,

🥇68 нафарига олтин медаллар ва аттестатларга берилди.

2020-2021 ўқув йилида тумандаги 53 та умумтаълим мактабларини 2704 нафар 11-синф битирувчилари тамомлаб, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топширган.

 

Бугунги кунда, 2507 нафар 11-синф битирувчиларнинг бандлиги таъминланди.

Халқ таълими тизимида 2021 йил мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан:

⚡️2021-йил давомида тумандаги 3 та мактаб (1-19-48-мактаблар) “Инвестиция” Давлат дастури асосида капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Жами сарфланган маблағ 11 млрд 993 млн сўм. 

Бу мактабларга маблағ қуйидагича тақсимланган;

1-мактабга 4 млрд 937 млн сўм маблағ ажратилиб 920 ўринли биноси капитал таъмирланди.

19-мактабга 5 млрд 432 млн сўм маблағ ажратилиб, 240 ўринли янги бино қурилди ва мавжуд 450 ўринли биноси капитал таъмирланди.

48-мактабга 1 млрд 624 млн сўм маблағ ажратилиб, 12х34 хажмдаги янги спорт зал қурилди.

❗️Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами 19 та мактабга 7 млрд 450 млн сўм маблағ ажратилиб жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

⚡️Куз-қиш мавсумни  беъталофат ўтказиш мақсадида тумандаги 9 та (4-7-9-15-18-38-34-47-50-мактаблар)  мактабга янги иситиши тизимлари тортиш ва янги  қозонлар ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

⚡️Бундан ташқари, умумтаълим мактабларини моддий техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 2021 йилда тумандаги 2-, 11-, 12-, 39-, 44-умумий ўрта таълим мактаблари жами 9 комплект ўқувчилар стол ва стул  билан таъминланди.

 

Избоскан туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфида 415 ўринли Марказий шифохона, кўп тармоқли марказий поликлиника ва унинг худудлардаги 4 та (Тўрткўл, Пойтуғ, Лўғумбек ҳамда Чувама бўлим)лари,  5 та оилавий поликлиника (26-Мойгир, 27-Туячи, 28-Урганжи, 29-Чўнгбоғиш ва 30 Дўстлик ОП)лар, 9 та оилавий шифокор пунктлари (Яккатут, Янгиқишлоқ, Наврўзобод, У.Мансуров, Янги замон, Қўғай, Юқори Чувама, Янги ҳаёт ҳамда Гуркиров)лар, шунингдек, тез тиббий ёрдам бўлими ва унинг жойлардаги 12 та шохобчаларида жами 280 нафар шифокорлар, 1406 нафар  ўрта тиббиёт ва 491 нафар кичик тиббий ходимлари туманимизнинг 241 минг 262 нафар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Туман аҳолисига Тез тиббий ёрдами хизмати кўрсатиш мақсадида 18 та тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳамда 1 та реанимобил фаолият олиб бормоқда.

Тиббиёт соҳасида бино инфратузилмасини яхшилаш ва моддий техник базани шакллантириш ва куз қиш мавсумига тайёрлаш бўйича:

Избоскан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли ДПМ ларда 2021 йил давомида марказлашган маблағлар ҳисобидан 2 та объектда қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган эди.

  1. 2021 йил “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида Урганжи МФЙ ўрамида жойлашган КТМП Фтизиатрия бўлими биносида “Андижон бўстон” қурилиш таъмирлаш корхонаси (раҳбари Ш.Рахматуллаев) томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди ва 2021 йил сентябрь ойида фойдаланиш учун қабул қилинди. Таъмирлаш ишлари учун марказлашган ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 840,0 млн сўм маблағ сарфланди.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Янги авлод МФЙ ўрамида жойлашган Яккатут ОШП биносини капитал реконструкция қилиш дастурига киритилди.

Ҳозирги кунда вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмасига асосан “Антанта Дрем” МЧЖ (раҳбари Х.Бозорбоев)томонидан ОШП биноси ўрнида замонавий лойиҳа асосида янги ОШП биноси қурилиши олиб борилмоқда. Объектнинг смета қиймати 3 млрд. 680 млн сўмни ташкил этади.

Тиббиёт муассасаларида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказилишини таъминлаш мақсадида кўрсатган алоҳида эътиборига биноан чўян печларда иситилиши кўзда тутилган 27-Туячи ОП ҳамда Яккатут ОШП, КТМП Пойтуғ бўлими Жонобод филиали, Қўғай ОШП бинолари истиш тизими ва иситиш қозонлари, янги иситиш тизимларига алмаштирилди, Усмонжон Мансуров ОШП биноси табиий газ тармоғига уланди.

Ҳозирда кунда кўп тармоқли марказий поликлиника иссиқлик тизими “Дон Хо” МЧЖ томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда яқин кунларда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

 

Хусусий тиббиёт муассасаларини ташкил этиш юзасидан:

Жорий йил мавжуд хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини кенгайтириш ва янги хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этиш мақсадида, бугунги кунда туманда 3 та янги хусусий тиббиёт муассасасида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, жумладан хусусий тадбиркор Эркинбоев Абдусаттор томонидан гинекология ва терапия йўналиши бўйича 60 шифо ўринли “Соғлом оила клиника”си қуриб битказилмоқда ва 25 декабрь кунидан расман фаолиятига рухсат берилади. Мазкур хусусий клиника фаолияти бошлаши натижасида 15 та янги иш ўрни яратилади ҳамда туманимдаги репродуктив муаммолари туфайли азият чекаётган оилаларга тиббий хизмат кўрсатилишига эришилади.

Аҳолини имтиёзли тоифасига мансуб қатламига кўрсатилган тиббий-ижтимоий хизматлар юзасидан:

 

Орқали 2021 йил мобайнида  ногиронларга туман ҳокимлиги томонидан 45 та ногиронлик аравачаси, 32 та эшитув мосламаси, 20 та қўлтиқтаёқ, 20 та ҳасса, 249 нафар фуқароларга санаторий-курортига йўлланмалар берилди. 768 нафар ногиронларга Вилоят муассасаларида хусусан АДТИ клиникаси ва Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига ётиб даволаниши учун имтиёзли йўлланмалар ордерлар берилди. Бунда ташқари маҳаллий бюджетнинг орттирилган маблағлари ҳисобига вилоятимизда ва республикамизда амалга ошириб бўлмайдиган мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ва бошқа юқори технологик тиббий ёрдам олишларини таъминлаш мақсадида 195 нафар фуқароларга 360 млн сўмдан зиёд маблағлар тақдим этилди.

 

Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича:

🔸иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари аниқланган харажатлар режаси 2 млрд 539 млн. сўмни ташкил этиб, 2 млрд 538 млн. сўм миқдорида молиялаштирилди, режага нисбатан ижро 99.9 фоизга;

🔸Ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари бўйича бюджетда кўзда тутилган муассасани сақлаб туриш учун 4-гуруҳ аниқланган харажатлар режаси 638 млн.сўм молиялаштирилди 630 млн.сўм миқдорида, ижро 98.8 фоизга;

Бошқарув органлари ва ўз-ўзини бошқариш органлари соҳаси муассасаларига;

🔸иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари аниқланган харажатлар режаси 12 млрд 381 млн.сўмни ташкил қилиб, 12 млрд 376 млн.сўм миқдорида молиялаштирилди, режага нисбатан ижро  99.9 фоизга;

🔸ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари бўйича бюджетда кўзда тутилган муассасани сақлаб туриш учун 4-гуруҳ харажатлари аниқланган харажатлар режаси 444 млн.сўм бўлиб, 412 млн.сўм миқдорида молиялаштирилди, ижро 92 фоизга маблағларни молиялаштириш таъминланган.

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам маблағларининг аниқланган режаси 53 млрд 374 млн сўм бўлиб, 53 млрд 334 млн.сўм молиялаштирилди, ижро  99.9 фоизга маблағларни молиялаштириш таъминланган.

Ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари бўйича бюджетда кўзда тутилган автомобиль йўллари ва 63 та МФЙларнинг ички йўлларини таъмирлаш харажатлари учун аниқланган режаси 952 млн.сўм бўлиб, молиялаштирилди 847 млн.сўм миқдорида, ижро 88.9 фоизга маблағларни молиялаштириш таъминланган.

 

“Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали амалга оширилаётган ишлар ва кутилаётган натижалар, инвестиция ва ташқи савдо соҳалари, 2021 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ва бошқа тармоқлар ҳақида ҳам туман ҳокими  атрофлича ўз мурожаатида тўхталиб ўтди.

Абду НОСИР

 

 

 

Улашинг: