Нажмите "Enter" для пропуска содержимого

Пенсия таъминоти тизимидаги ислохотлар

Президентимизнинг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сон Фармонига асосан 2021 йил 1 июндан қатор қулайликлар яратилди:                                                             -пенсияларни тайинлашда (2021 йил 1 июндан кейин янги пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинганда)-2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида ҳисобга олиш жорий этилди. Бунда 2005 йилгача меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмайди, яъни меҳнат дафтарчада қайд этилган ёзувлар стаж ҳисоблашда тўлиқ инобатга олинадиган тизим жорий этилди. 2005 йилдан фуқароларнинг иш хақлари тўғрисида электрон ҳисоби жорий этилган. Пенсия жамғармаси билан электрон ахборот алмашув тизими ёрдамида фуқароларнинг меҳнат стажлари ва иш хақи миқдорлари тўғрисида маълумотлар олиш имкони яратилди. Электрон тарзда 2005 йилдан — 2016 йилгача Халқ банки ахборот тизимидан, 2016 йилдан – шу кунгача Давлат солиқ органлари ахборот тизимидан маълумотлар олиниб пенсия тайинлашда фойдаланилмоқда;                                                             -пенсияларни тайинлаш ва тўлаш учун доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиши мумкин. Авваллари фақат доимий яшаш жойидаги пенсия бўлимига мурожаат қилиш мумкин эди, ҳозирда эса кўплаб фуқароларимиз ушбу киритилган янгиликдан унумли фойдаланиши мумкин бўлди;                                                                                                                                  -уч йил ва ундан аввал тайинланган ёки қўшимча тақдим этилган хужжатларга асосан ҳисобланган пенсиялар текширилиши (ўрганилиши) ҳамда улар бўйича ортиқча тўланган суммаларни ундирилишига йўл қўйилмаслиги белгиланди. Авваллари пенсия ишлар қайта-қайта ўрганилиб ортиқча тўловлар ҳисобланиб пенсионерлардан ундирилиб борилар эди, хозирда эса бу муаммо ҳам бартараф этилди;                                                             -пенсияларни банк пластик картасига ўтказиш учун аризалар Пенсия жамғармаси бўлимига келмасдан тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобиль иловаси орқали расмийлаштириш мумкин бўлди. Фуқаролар ушбу масалада алоҳида банк муассасасига ва алоҳида пенсия жамғармаси туман бўлимига мурожаат қилишга мажбур бўлмайдилар;                                                                — ишламайдиган турмуш ўртоғи келгусида пенсия таъминотига эга бўлиши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаш имконияти яратилди. Ишлаш имкони бўлмаган уй бекаларига турмуш ўртоқларининг иш хақларидан  келажакда пенсия таъминотига эга бўлишлари учун хозирдан меҳнат стажи расмийлаштиришлари учун тўловлар тўғридан-тўғри ишлаётган турмуш ўртоқларининг ойлик иш хақларидан амалга ошириш имкони яратилди. Бу турдаги тўловлар бизнинг туман давлат солиқ инспекциясининг (2001228604032143211401093) ҳисоб рақамига амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6191-сон Фармонининг 4-бандида 2021 йил 1 июндан бошлаб давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) нусҳаси,сурат, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (ТМЭК)нинг маълумотномалари, Никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги, никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги (ЗАГС) гувоҳномаси, Солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги(ИНН тўғрисида маълумотнома), кадастр хужжатлари ва уларнинг нусҳалари, меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари( фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу хужжатни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно), иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги” Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 248-сон қарорига асосан 2021 йил 1 августдан:

Иш стажига эга бўлмаган ёшга доир, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик нафақа олишга хуқуқи пайдо бўлган фуқаролар нафақасини тайинлатиши учун тўғридан-тўғри туман давлат хизматлари маркази (ДХМ)га паспорти ёки ID-картаси (янги шаклдаги паспорт) билан мурожаат қилиш имконияти яратилди, бунда нафақалар 5 дақиқада тайинланади ва кейинги ойдан тўловга чиқарилиши таъминланади. Фуқароларни идорама-идора юриб овора бўлишларини олдини олиш мақсадида Пенсия тизимига оид масалалар юзасидан инсон омилини максимал даражада чеклаш тизимини яратиш босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилмоқда. Фуқароларнинг пенсия тизимига оид хизматларни электрон тарзда олиш имконини яратишни мақсад қилиб қўйилган.

Авваллари иш стажи тўлиқ бўлмаган энг кам пенсиялар 256000 сўм миқдорда бўлиб 50000 сўм нон харид қилиш учун компенсация тўлови билан  жами 306000 сўмни ташкил қилган бўлса, Президентимизнинг 2021 йил17 августдаги ПФ-6279-сон фармони билан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 440000 сўмга етказилди.

Избоскан туманида 241 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Бугунги кунда Пенсия жамғармаси Избоскан туман бўлими хисобида 29097 нафар (аҳолининг 12 %) пенсия ва нафақа олувчи фуқаролар бор. Жумладан, ёшга доир пенсия олувчилар 22156 нафар, ногиронлик пенсия олувчилар 2575 нафар, боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчилар 1222 нафар, ижтимоий нафақа олувчилар 3144 нафарни ташкил қилади.    Ушбу фуқароларга бир ойда ўртача 21 млрд сўм, жорий йил 12 ойи давомида 231 млрд. 982 млн. сўм миқдорида пенсия ва нафақалар тўланди.                                              Президентимизнинг 2020 йил 4-август кунги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4797-сон Қарорига асосан ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиби Пенсия жамғармасининг худудий туман, шаҳар бўлимлари томонидан “Ижтимоий химоя ягона реестри” ахборот тизими орқали амалга оширилиши белгиланган. Мазкур қарор ижроси юзасидан бугунги кунда Избоскан туманида 10420 нафар фуқароларга болалар нафақаси, 917 нафар фуқароларга моддий ёрдам, жами 11337 нафар фуқароларга (аҳолининг 4,7 %) болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўланиб келинмоқда.          Ушбу фуқароларга бир ойда ўртача 4.5 млрд сўмдан ортиқ, жорий йил 12 ойи давомида 55 млрд сўм миқдорида болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўланди. Бугунги кунда Пенсия жамғармаси Избоскан туман бўлими жами 40434 нафар фуқаролар ва уларнинг оилаларига хизмат қилиб келмоқда. “Фуқаролар давлат органига эмас, давлат органи фуқароларга хизмат қилиши керак” шиор остида фуқароларимизнинг идорама-идора сарсон бўлишига йўл қўймаслик мақсадида хар қандай пенсия таъминотига оид, кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловларига оид саволлар бўлса Пенсия жамғармаси Избоскан туман бўлимининг маҳсус яратилган “IZBOSKAN TUMAN PENSIYA JAMG`ARMASI” телеграмм каналимизга мурожаат қилишлари мумкин. Каналимизга бугунги кунди 15 мингдан зиёд фуқароларимиз уланган бўлиб, ўзига керакли масалалар бўйича жавоб олиб келмоқдалар. Фуқароларимиз ушбу каналга “Ишонч телефон”ларимизнинг бирига қўнғироқ қилиб (333129492, 901404388) аъзо бўлишлари мумкин.

Ш.Тошматова,

Пенсия жамғармаси Избоскан туман бўлими катта инспектори

Улашинг: