Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ИЗБОСКАНЛИКЛАР ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИДА

Избоскан туман ҳокими С.Исмоиловнинг ташаббуси билан туман ҳокимининг ўринбосарлари, маҳалла раислари ва мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ  Қўрғонтепа туманида қад ростлаган Туркия дизайнида  қад ростлаган замонавий ва шинам уйларни кўриш ва ўрганиш учун Қўрғонтепа туманига  ташриф буюрдилар.

Меҳмонларни Қўрғонтепа тумани ҳокими Э. Набижонов кутиб олди. Меҳмонларга ҳамроҳлик қилган Э. Набижонов уларни замонавий, шу кун талабларига мос равишда қурилдган уй-жойлар билан таништирар экан, бу ишнинг энг мақбул томонларини тилга олди.

Шинам ва такрорланмас дид ила қурилган уйларни туманимиз ҳокими С. Исмоилов ҳамда туман сектор раҳбарлари кўрар эканлар, туманимизда ҳам мазкур уйларни барпо этиш ғоялари туғилди.

Барча талабларга жавоб берувчи уйларнинг ҳар бир хоналари кўздан кечирилар экан, ундаги қулайликлар барчага маъқул келди  ҳамда янги лойиҳалар тузиб, туманимизда оммалаштириш учун керакли маслаҳат ва тавсиялар олинди.

Абду НОСИР.

Улашинг: