Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Жузим боғда янги боғча иш бошлаш арафасида…

⚡️Избоскан туман Мактабгача таълим бўлими раҳбари Н.Қобилова ҳамда тумандаги “Менинг орзуим” МТТ раҳбарлари иштирокида Кегейли тумани Жузим боғ ОФЙ ҳудудига қарашли Қосқалъа элатлы пунктида янги оилавий мактабгача таълим муассасаси ташкил этилмоқда. Мазкур оилавий мактабгача таълим муассасаси тадбиркор Бозорбоев Раҳим Зайнитдинович раҳбарлиги асосида 25 ўринга мўлжалланган. Ушбу ОМТТда бир ҳафтага яқин ободонлаштириш ҳамда қуриш ишлари ўтказилиб, тумандан олиб келинган ётоқхона мебеллари, кийим шкафлари, стол ва стуллар, ўйинчоқ шкафлари, 50 турдаги ўйинчоқлар ҳамда кўргазмали қуроллар, жами 26 млн.сўмлик жихозлар келтирилди. Ушбу муассаса келтирилган жихозлар, инвертарлар ҳамда турли қўлланма ва ўйинчоқлар асосида безатилди. Туманнинг 41 МТТ мусиқа тўғараги раҳбари томонидан турли эртак қахрамонлари ушбу боғчанинг деворларига туширилди. Хозирда оилавий мактабгача таълим муассасасининг ташқи қисмлари тўлиқ таъмирдан чиқмоқда.

Абду НОСИР

 

Улашинг: