Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Избоскан янгиликлари

 

 

4Р-134 Куйганёр-Сиза автомобиль йўлида асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИНИНГ ТАШАББУСИ БИЛАН 15 НАФАР АЁЛЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ.

Избоскан тумани Бархаёт маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси ёрдами билан маҳаллада яшовчи фуқаро Акбарова Муножатхонга тижорат кредити асосида 7 дона тикув машиналари олиб берилди. Шу асосида 15 та иш ўринлари яратилди.

 

Бу ташаббуслар бошланиши албатта, чунки ҳоким ёрдамчиларининг асосий мақсади маҳалладаги фуқароларни иш билан таъминланишига кўмаклашиш ҳамда ҳаётини яхшилашдан иборатдир.

 

ҲАЛИ БУ КЎЧАТЛАР МИНГ ЙИЛ ЯШАЙДИ…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилояти Избоскан туманидаги Халқ қабулхонаси ходимлари бугун Муҳтарам юртбошимиз томонидан «Долзарб 40 кунлик» доирасида ёғочбоп терак қаламча ва кўчатлари экиш бўйича берилган вазифалар ижроси доирасида Бештерак маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2 сектор котиби билан биргаликда терак кўчатлари экилди. Бештерак ёшлари ҳам «Яшил макон йиллиги» акция доирасида ташкил этилган терак кўчатлар экишда фаол қатнашдилар.

Улашинг: