Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ер-умуммиллий бойлигимиз

 

Мухтарам Президентимизнинг 2021 йил 8 июн кунги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таьминлаш, ерга бўлган хуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора тадбирлари”тўғрисидаги ПФ-6243 сонли фармони кабул қилинди.

Ушбу фармонни 10-бандида Ер тоифасидан қатьий назар барча турдаги ер участкалари хамда бино-иншоатларга бўлган хуқуқларни давлат руйхатидан ўтказмаслик холатларини аниклаш,ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартирилишига йул кўймаслик чораларини кўриш, ердан мақсадли фойдаланиши устидан давлат назорати Давлат солиқ кўмитаси хузуридаги Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилиши,ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўгридан тўгри судларга мурожаат килиш хуқуқи берилди.

Ўзбекистон Республикаси Маьмурий Жавобгарлик тўгрисидаги Кодекснинг 68 прим 1-моддасида “ Ер участкасига бўлган хуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вактида мурожаат этмаслик” фукароларга базавий хисоблаш миқдорининг 10 баробари, мансабдор шахсларга эса 15 баробари микдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб куйилганлиги айрим фукароларимиз бу тартибга бепарволик билан ёндашиб келаётганликлари маьлум булмокда.

Жорий йилнинг 1-чораги мобайнида 65 нафар жисмоний ва юридик шахслар томонидан ер участкасига бўлган хуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказмаганликлари учун карийиб 116 миллион сўм маьмурий жарима кўлланилиб юкоридаги маблағ тўлик ундирилди.

Кадастр агентлиги ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан  ерлардан самарали ва максадли фойдаланиши устидан доимий назорат тадбирлари олиб борилиши натижасида аниқланган 33 та ер қонун бузилиш холатлари яъни жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб ноқонуний қурилмалар қуриб олганликлари аникланиб фукаролик ишлари бўйича Избоскан туманлароро судига ноқонуний курилмаларни бартараф этиш юзасидан даъво аризалари киритилиб ноқонуний курилмаларни мажбурий тартибда буздириш юзасидан хал килув қарорлари кабул қилинди.

Хурматли юртдошлар  юкоридаги фармонда белгиланган тартибларга амал қилишингиз сизларнинг фукоролик бурчингиз эканлигини эслатиб ўтамиз.

 

Қ. Давронов,

 Кадастр агентлиги Пахтаобод туман бўлими бошлиғи     


 

Улашинг: