Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Муаммоларимиз ечим топяпти

Бешмирза ва Юқори Чувама маҳалласи йўналишидаги йўл анча йиллардан буён носозлиги учун аҳоли ва ҳайдовчилар эътирозига сабаб бўлаётганди.

Вилоят ҳокимининг ташаб­буси билан 3 километрдан зиёд йўл туман автойўл корхонаси томонидан таъмирланди. Шу билан бирга маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи “Катта дастурхончи” ариғи туман мелиорация бўлими томонидан чопилиб, сувлар оқими равонлашди. Бундан ҳар иккала маҳалла аҳли беҳад хурсанд.
Аҳолига яратилган қулайлик учун шахсан вилоят ҳокимига, фидокорлик билан меҳнат қилган юқоридаги ташкилот ишчи-хизматчиларига миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Аҳоли номидан Бешмирза ва Юқори Чувама МФЙлари мутасаддилари

Улашинг: