Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Атрофга бир назар: пулга тузоқ қўйишми?

Таҳририятимизга туман “Ногиронлар жамия­ти” раҳбари Қобилжон Очилов ташриф буюриб “Туман ташкилотларига кириб биз вилоят ногиронлар ассоциациясиданмиз, ҳомийлик қилинглар, деб юришибди экан. Бу бизнинг юқори ташкилот эмас», деб қолди.

Яқинда аҳоли хонадонларига кириб “Биз ёнғин хавфсизлиги масъулияти чекланган жамиятиданмиз, мўриконларни тозалаш, газ плиталарини кўрикдан ўтказиб берамиз, фирмамиз Янгиқишлоқда жойлашган”, деб 20 минг сўмдан пул йиғиб юрганларни учратгандик.
Бизнингча бундай пулга тузоқ қўйганларга ҳуқуқ-тартибот идоралари, маҳалла фуқаролар йиғинлари муросасиз бўлишлари лозим.

Улашинг: