Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Шундай ҳашарлар кўпаяверсин

Гуркиров маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тошпўлат Расулов бошчилигида Гуркиров марказий дафн этиш жойида ҳашар йўли билан 3 хонали бино қад кўтармоқда.

–Дафн этиш жойига марҳумларнинг узоқ-яқиндан келган қариндош-уруғлари ташриф буюрадилар. Шунинг учун уларга қулайлик­лар яратиш мақсадида ушбу ишларни амалга оширмоқдамиз. Дафн этиш жойи атрофига бетон деворлар ўрнатиш ишлари эса туман ободонлаштириш бўлимининг 2019-2020 йиллар давомида йўл харитасига киритилди,–дейди маҳалла оқсоқоли.
Абдумалик Абдуллаев бошчилигида маҳалла аҳли орасидан Шерзодбек Чўнаев, Акбарали Асқаров, Абдумажид Маликовлар ҳомийлик кўрсатиб қурилиш материалларини вақтида етказиб бермоқда.
Маҳалладошларнинг шашти баланд. Анча йиллардан буён маҳалладаги “Зиёкор” ва “Ипак йўли” кўчалари орасидан оқиб ўтган “Канда ариқ” ҳамда зовур аҳоли учун бироз қийинчилик туғдирарди. Мана ҳашар йўли билан 15 метрлик бетон кўприк қурилиб, бу муаммо ҳам бартараф этилди.
Маҳалла оқсоқоли Т. Расулов билан мулоқотда бўлганимизда, у маҳалладошлар ичига кириб уларнинг хоҳиш истакларини амалга ошириш ниятида эканлигини билдириб ўтди.

М. РУСТАМОВ.

Суратда: Гуркиров марказий дафн этиш жойида маҳалладошлар мулоқотда.

Улашинг: