Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ИМКОН БЕРИЛДИ

ИМКОН БЕРИЛДИ

Избоскан туман Пробация гурухи катта инспектори капитан Дурбек Жўрабоевич Норматовнинг маълумотига кўра 2024 йил февраль ойи якуни бўйича жами 476 нафар. назорат остидаги шахслар ҳисобда бўлиб, Шундан;

Ахлоқ тузатиш ишларига хукм қилинганлар                            171 нафар,

Муайян ҳуқуқдан махрум қилинганлар                                       89 нафар,

Шартли хукм қилинганлар                                                              12 нафарни,

Озодликдан чеклаш жазосига хукм килинган шахслар         68 нафарни,

Жазони ўташдан шартли равишда озод этилганлар (УДО)   136 нафарни ташкил қилади.

Шундан: Ёшлар                                                                                                      115 нафар

Аёллар                                                                                                      54 нафар

Вояга етмаганлар                                                                                  2 нафар

ДЕОлар                                                                                        16 нафарни ташкил қилади.  

Избоскан тумани Алишер Навоий Маҳалла фуқаролар йиғини биносида Жиноят ишлари бўйича Избоскан тумани судининг судьяси Тўлқинжон Аппакович Тўрақулов раислигида Избоскан тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, ахлок тузатиш ишлари жазосини ўтаётганларнинг зиммаларига юклатилган талаб ва мажбуриятларини қандай бажараётганлари кўриб чиқилди.

 

 

Ўрганиш давомида 12 нафар назорат остидаги шахслар жазони ўташ давомида ўзларининг ижобий томондан кўрсатиб, жазо ўташ талаб ва қоидаларини бузмасдан, зиммасига юклатилган талаб ва мажбуриятларни ўз вақтида бажариб келганлари учун Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 73-моддасига асосан ўталмай қолган жазо муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. Улар билан “Қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этишнинг ҳуқуқий оқибатлари” мавзусида профилактик суҳбатлари олиб борилди ҳамда уларга ҳаётда ўз ўринларини топишга яна бир имкон берилди. Муқаддам Гиёҳвандлик моддаларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва сақлаш жиноятини содир этган 1 нафар шахсни ўталмай қолган 2 йил 5 ой 28 кун ахлок тузатиш ишлари жазоси Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 46-моддаси 4-қисмига асосан шу муддатга озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилди. Жиноят ишлари бўйича Избоскан тумани судининг судьяси Тўлқинжон Турақулов Аппакович назорат остидаги шахслар билан суҳбат олиб борди ва жазо ўташдан қасддан бўйин товлаш оқибатлари тушунтирилди.  

Улашинг: