Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

«Ибратли оила» кўрик-танлови

Ўтган йилдан буён “Ибратли оила” кўрик-танловининг туман, вилоят, респуб­лика босқисларини ўтказиш анъанага айланиб қолди.

Туман мусиқа мактабида “Ибратли оила” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда маҳаллалар кесимида ўтказилган танловда ғолибликни қўлга киритган МФЙнинг намунали, ибратли, аҳил оилалари беллашдилар.
Ифтихор, Даминбойчек, Бешмирза, Бўстон МФЙларининг ибратли оилалари — Аткахон ва Йўлдошмирза Исоқжоновлар оиласи, Хуршидахон ва Камолдин Жалолдиновлар оиласи, Махпиратхон ва Қаҳрамон Отақўзиевлар оиласи, Баҳорой ва Илғорбек Хасановлар оиласи ана шулар жумласидандир.
3 та шарт бўйича ўтган кўрик-танловда Хуршида ва Камолдин Жалолдиновлар оиласи олий ўринни, Аткахон ва Йўлдошмирза Исоқжоновлар ҳамда Баҳорой ва Илғорбек Ҳасановлар оилалари 1-ўринни эгалладилар. Махпиратхон ва Қаҳрамон Отақўзиевлар оиласи 2-ўринга мушарраф бўлишди. Танлов ғолибларига диплом, “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари топширилди.

О. ЙЎЛДОШЕВА

Улашинг: