Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Бахтингни асрагин, ўғил-қизим

Кўпчилигимизнинг тасаввуримизда судлар жазоловчи идора. Аслида улар халқни қонуний ҳуқуқларини ҳимоячилари. Буни туман ҳокимлиги мажлислар залига йиғилганлар яна бир бор гувоҳи бўлдилар.

Республика Олий суди раиси ўринбосари Х. Ёдгоров бошчилигидаги бир гуруҳ судьялар ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан самимий суҳбат ўтказдилар.
“Ота” видеофильми намойиши барча йиғилганлар қалбига кириб борди. Диний уламолар, кўпни кўрган отахон, онахонлар ёшларга панду насиҳат қилдилар. Ўзларининг ҳаёт йўлларидаги қийинчилик, келишмовчиликларни қандай енгиб ўтганини айтиб бердилар.
Йиғилишдан хулоса шу бўлдики, шу куни 14 нафар эр-хотин жамоат олдига чиқиб, ярашганликларини, бундан буён келишиб бахтли ҳаёт кечиражакларини баён қилдилар. Уларга оила илми ҳақидаги турли китоб­лар совға қилинди.

(Ўз мухбиримиз)

Улашинг: