Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Боболардан мерос ҳунар

Юртимизда ёшлар учун катта имкониятлар яратилмоқда.

Чувама қишлоғининг Узункўча маҳалласида туғилган Бегижон Абдуқаҳҳоров ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиб ўз вақтида келажак режаларини белгилаб олмоқда. У аввалига Андижон ихтисослаштирилган тасвирий санъат мактаб интернатида кулолчилик йўналиши бўйича таълим олди. Ҳозирда 19 ёшли Бегижон хонадонида кулолчилик соҳасини ривожлантириб, халқимизнинг миллий қадриятларига оид сопол идишларни ишлаб чиқармоқда. Унинг турли мавзуларда яратган кулолчилик асарлари барчага маъқул келмоқда. Шунинг учун ёш кулол билимларини янада ошириб бориш учун Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтининг кулолчилик факультетига ўқишга кириш учун ҳужжат топширди. Биз Бегижон билан суҳбатда бўлганимизда у институтда билимини ошириб, келажакда моҳир кулол бўлмоқчи эканини билдирди.

Ҳ. АБДУЖАББОРОВА,
45-мактаб ўқитувчиси.
М. ДЕҲҚОНОВ.

Суратда: ёш кулол Б. Абдуқаҳҳоров.

Улашинг: